Россияда магазинларида Сурияда етиштирилган мева ва сабзавотлар пайдо бўла бошлади

Oбуна бўлиш
Ҳозирча меваларни фақат Москвадага “Фуд-сити” улгуржи савдо марказида сотиб олса бўлади. Сурия маҳсулотлари Туркиядан олиб кириш таъқиқланган маҳсулотлар ўрнини босиши керак.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik. Россияга Сурияда етиштирилган мева ва сабзавотлар олиб келиш бошланди. Ушбу маҳсулотлар Туркиядан олиб келиш таъқиқланган мевалар ўрнини босиш керак, РИА Новости "Коммерсант" газетаси хабарига асосан.

Россияда ушбу маҳсулотлар "Адыг-Юрак" компанияси томонидан импорт қилинмоқда. Компания даставвал синов партияси олиб келган. Ҳозир компания россиянинг йирик тармоқ супермаркетлари "Магнит" ва "Пятерочка" билан музокаралар олиб бормоқда, дейди Аслан Панеш, компания директори.

“Импортга халал бераётган асосий муаммо – бу сифатсиз упаковка ва доимий импорт оқимини ташкил этиш”, — деди компания директори.

Панешнинг сўзларига қараганда ярим йилдан кейин Сурияда сифатли упаковка материаллари ишлаб чиқариш бошланади. Ҳозир "Адыг-Юрак" ҳафтасига 3-4 минг тонна мева ва сабзавотлар олиб киришни режалаштирган. Кейинчалик импорт ҳажми ҳафтасига 5 минг тоннагача еткизилади.  

Суриядан олиб кирилаётган мева ва сабзавотлар туркия маҳсулотлари ўрнини босиши керак. Эслатиб ўтамиз, Россия 2016 йил 1 январидан Туркиядан мева ва сабзавотлар, парранда маҳсулотлари, туз ва гуллар импортини таъқиқлаган эди. Ушбу чоралар ўтган йили Туркия-Сурия чегарасида Россия бомбардимончи самолётини Туркия томонидан уриб тушурилишига қарши киритилган эди.

Янгиликлар лентаси
0