“Ислом давлати” Брюсселдаги терактлар учун жавобгарликни ўз бўйнига олди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишБрюсселдаги портлаш
Брюсселдаги портлаш - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Сешанба куни эрталаб Бельгия пойтахтида бир қатор терактлар содир этилди. Портлашлар Брюссел аэропортининг учиш қисми ҳамда икки метро станцияларида юз берди. Сўнгги маълумотларга қараганда, теракт оқибатида ҳалок бўлганлар сони 34 нафарга етган.

ТОШКЕНТ, 22 мар — Sputnik, Наталия Шмакова. “Ислом давлати” террорчилик уюшмаси сешанба куни Брюсселда рўй берган портлашлар учун жавобгарликни ўз бўйнига олди, деб хабар қилади РИА Новости Италиянинг askanews ахборот агентлигига таянган ҳолда.

Брюссел халқаро аэропортидаги ҳолат - Sputnik Ўзбекистон
ТВ: Бельгия разведка хизмати уюштирилаётган ҳужум ҳақида хабардор бўлган

Брюссел халқаро аэропортида, сешанба куни, маҳаллий вақт билан 8:00да иккита кучли портлаш содир бўлди.

Мамлакат ҳукумати берган маълумотга кўра, портловчи қурилмалардан бири камикадзе-террорчи томонидан ишга туширилган бўлиши мумкин. Учинчи портлаш Брюсселдаги Мальбек метро станциясида содир этилди. Терактлар натижасида, сўнгги маълумотларга қараганда 34 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жиддий жароҳат олганлар.

Бельгия Бош вазири портлашларни теракт, деб атади.

Брюсселда бўлиб ўтган терактлар туфайли, Бельгия ИИВ мамлакатда уч кунлик мотам эълон қилди, деб хабар қилмоқда

Avenir ахборот портали.

Янгиликлар лентаси
0