Андрей Стенин номли фотоконкурсга суратлар қабул қилиш якунланди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишУкраина Жануби Шарқида қурбон бўлган фото журналист Андрей Стенин
Украина Жануби Шарқида қурбон бўлган фото журналист Андрей Стенин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Андрей Стенин номли Халқаро фотожурналистика конкурси Россия ва дунёнинг 70 мамлакатидан ёш фотожурналистларнинг 6000 мингга яқин ишларини тўплади.

Тошкент, 23 март, Sputnik матбуот хизмати. ЮНЕСКО ишлари бўйича Россия комиссияси раҳбарлигида, “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги томонидан ўтказилаётган Андрей Стенин номли Халқаро фотожурналистика конкурси Россия ва дунёнинг 70 мамлакатидан ёш фотожурналистларнинг 6000 мингга яқин ишларини тўплади. Конкурсда Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё мамлкатлари мамлкатлари қатнашди.   

Россиялик қатнашчилар Калининграддан Владивостоккача ва Санкт-Петербургдан Ялтагача бўлган масофани қамраб олди. Энг оммавий номинациялар “Менинг юртим”, “Замонамиз қаҳрамони портрети”, “Дунё бўёқлари. Ҳаёт уйғунлиги”. Совриндорларни эълон қилиш ва тақдирлаш маросими 2016 йил августида ўтказилади. Конкурс ғолиблари пул мукофотлари ва ўз ижодлари намуналарини Россия ва чет давлатлари кўргазмаларида  намойиш этиш имконига эга бўладилар.

“Бу йил биз қатнашчилар географияси бўйича рекорд ўрнатдик. Дунёнинг беш континентидан фотосуратчилар конкурсда иштирок этди. Конкурснинг бундай халқаро оммавийлашуви, унга Россия ва халқаро фотожамият томонидан, Россиядаги янги номлар яратувчи майдон сифатида, талаб  катта эканлигидан далолат беради. Биз барча қатнашчиларга омад тилаймиз”, — деди Александр Штоль, “Россия сегодня” Халқаро ахборот агентлиги фотомаълумотлар дирекцияси раҳбари.

Конкурсга келга ишларнинг 60% Россиялик суратчилардан. Россиянинг Марказий, Шимоли-Ғарбий, Урал, Приволжск ва Приморье федерал округларидаги фотосуратчилар конкурснинг энг фаол иштирокчилари бўлишди.

Конкурсда ҳар бир номинация учун биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар совринлари 50, 35 ва 25 минг рублни ташкил қилди.  Конкурс номинациялари: Менинг ватаним, Дунё бўёқлари. Ҳаёт уйғунлиги”, “Портрет. Замонамиз қаҳрамони”, “Асосий янгиликлар”, ва “Спорт”. Алоҳида соврин — “Гран-при” барча номинацияларда ғолиб бўлган фотосуратлар орасидан жюри аъзоларининг кўпчиллик овози билан танланади. Унинг қиймати 500 минг рубл.

Андрей Стенин номли фотожурналистика конкурсининг мақсади ёш фотосуратчиларни қўллаб-қувватлаш ва жамоатчилик замонавий фотожурналистика муаммоларига жалб қилишдир. Конкурс – халқаро фотожамият фотожурнилистикада янги номлар кашф қиладиган, унинг юқори стандартларини қўллаб қувватлайдиган ва ривожлантирадиган, Россия ва дунё ҳужжатли фотосуратчилигининг сифат мезонларини белгилайдиган ягона майдондир. 2015йилда конкурс мамлакатидан 5000 фотосурат тўплаб ёш фотосуратчилар беллашадиган энг  йирик мусобақа майдонига айланган эди. Конкурс дунёнинг 4 қитъасидан ва 54 мамлакатидан қатнашчиларни тўплаган эди.

Андрей Стенин номли халқаро фотожурналистика конкурси 2016 йилда энг йирик Россия ва халқаро ОАВлар ва фотожамиятлар иштирокида ўтмоқда. Конкурснинг бош ахборот ҳамкорлари — «Россия-Культура» телеканали, KP.ru, ЖурДом ва Russian Photo ахборот порталлари, Askanews, Antara foto, EFE , EBС ахборот агентликлари, Independent Media медиахолдинги, Notimex ахборот портали, RT,  The Royal Photographic Society, Shanghai United Media Group (SUMG) ахборот портлаллари, Xinhua ахботрот агентликларидир.

Соҳа ахборот ҳамкорлари томонидан конкурсни Академия Фотографии, ГеоФото , Photo-study.ruСоюз фотожурналистов России, Союз журналистов Москвы, Союз студенческих и молодёжных СМИ, YOung JOurnalists, Школа визуальных искусств ва "Фотопарад в Угличе" фестивали қўллаб қувватлади.

Янгиликлар лентаси
0