АҚШ Давлат котиби Жон Керри Москвага келди

Oбуна бўлиш
АҚШ Давлат котиби Жон Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда президент Владимир Путин билан музокаралар ўтказиши хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 23 мар – Sputnik. АҚШ Давлат котиби Жон Керри жорий йилда учинчи бор Москвага ташриф буюрмоқда. Жон Керри Россия президенти Владимир Путин ҳамда Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров билан музокаралар ўтказади, деб хабар қилмоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

Керрининг Москвага ташрифи икки кун давом этиши кутилмоқда. Таъкидланишича, 24 март, пайшанба куни Керри Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда Россия президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. АҚШ Давлат котиби ва Россия ҳукумати раҳбарлари Сурия ва Украинада юз берган инқироз, Яқин Шарқдаги аҳвол ва халқаро хавфсизлик муаммолари юзасидан муҳокама ўтказишлари кутилмоқда.

"Биз Яқин Шарқ ва Украинадаги вазият шунингдек, хавфсизлик масалаларини муҳокама қиламиз ", — деб жавоб қилди Керри РИА Новости мухбирига душанба куни Гаванада.

Музокаралар давомида ўзига хос мавзулар муҳокама қилинадими деган саволга, Керри: “Ўзига хос мавзулар бисёр” дея жавоб қилди, аммо улар ҳақида тўхталиб ўтмади.

Янгиликлар лентаси
0