ОАВ: “Ислом давлати” Европага ҳужум учун 400 жангари йўллаган

Oбуна бўлиш
Европа ва Ироқ разведка хизматлари хабарига кўра “Ислом давлати” Европага терроруюштириш учун 400 жангари йўллаган. Уларга қулай фурсат ва жой топиб террорчилик акти уюштириш буюрилган.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. «Ислом давлати» террорчилик гуруҳи Европага ҳужум қилиш учун 400дан зиёд жангарилар таёрлаб жўнатган, хабар бермоқда Ассошиэйтед пресс Европа ва Ироқ махсус хизматлари маълумотига асосан.

Махсус хизматлар хабарига кўра, Ғарб мамалкатларига ҳужум уюштириш учун жангариларни Ироқ, Сурия ва балким собиқ иттифоқ мамалкатларидаги махсус лагерларда таёрланган. Жангарилар, Парижга ҳужум уюштирган гуруҳ каби,  кичик гуруҳларга бириктирилган бўлиб, уларга Европа ҳудудида қулай фурсат ва жой топиб террорчилик акти уюштириш буюрилган.

Эслатиб ўтамиз, 22 март куни Брюссель аэропортида в а метросида уч портлаш рўй берди. Оқибатда 31 киши қурбон бўлди ва 300 га яқин киши жароҳатланди. Ушбу портлашлар учун жавобгарликни “Ислом давлати” ўз бўйнига олди.  

Янгиликлар лентаси
0