Дунёда

Атамбаев: биз ҳеч қачон қўшнилар билан урушмаймиз

© Sputnik / Алексей Дружинин / Фотобанкка ўтишҚирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев
Қирғизистон Республикаси президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбек чегарачиларини провокация қилишга уринишлар бўлди, аммо ҳайриятки, бу иш бермади. Баъзи бировлар қўшнилар билан уруш қилиб, ҳукумат тепасига келмоқчи, деб таъкидламоқда Қирғизистон президенти.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik.  Айни пайтда чегарада вужудга келган ҳолатга сабр билан жавоб  қайтармоғимиз ва ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилишга уринмоғимиз лозим, деб таъкидлади Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбеков журналистлар билан бўлиб ўтган учрашувда, деб хабар қилмоқда Sputnik Қирғизистон.

Қирғизистон президенти Алмазбек Атамбаев - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Атамбаев ўз халқини миллатчилик қилмасликка чақирди

Президентнинг таъкидлашига қараганда, шу кунларда чегарадаги ҳолатни нотинчлантиришга, провокациялар орқали икки давлатни бир-бирига қарши қўйишга уринишлар бўлди.

"Ўзбек чегарачиларини провокация қилишга уринишлар бўлди, аммо, ҳайриятки, бу иш бермади. Баъзи бир кимсалар қўшнилар билан уруш қилиш орқали ҳукумат тепасига келишга уриняпти", — деди Қирғизистон раҳбари.
Атамбаевнинг сўзларига қараганла, Коллектив Хавфсизлик шартномаси ташкилоти(ОДКБ) у ёки бу томон тажовузкорлик ҳатти-ҳаракатларини намоён қилганида ҳаракатга киришиши мумкин. Ҳозирча КХШТ билан консультациялар ўтказилмоқда, деди Қирғизистон президенти.

"Биз Ўзбекистон томонга жавоб қайтара оламиз, аммо сабр-тоқатли бўлмоғимиз керак, ҳаммасини тинч йўл билан ҳал қилиш лозим. Илгарилари уларда таъсир кўрсатиш дастаги бор эди. Мисол учун светни ўчириб қўйишарди. Энди уларда бундай имконият йўқ, шу боис, улар провокацияга ўтиб олишди. Лекин биз ҳеч қачон қўшнилар билан уруш қилмаймиз. Биз улар билан дўст бўлишни хоҳлаймиз. Шу билан бирга, биз ўз манфаатларимизни ҳимоя қилмоғимиз лозим”, — таъкидлади Атамбаев.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала