Дунёда

Рокфеллер фонди нефт соҳасига сармоя киритишдан воз кечди

Рокфеллер фонди, дунёнинг йирик ExxonMobil компаниясига сармоя киритишдан воз кечди. Фонднинг фикрига кўра, ExxonMobil иқлим ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиб, жаҳон ҳамжамиятини янглиштирган.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Американинг энг бой сулоласи бўлган Рокфеллерлар оилавий фонди қисқа вақт ичида ўз сармояларини углеводородлар соҳасидан олиб чиқишни режалаштирган, РИА Новости хабарига асосан.

Аслида, Рокфеллерлар оиласи салкам бир аср давомида ExxonMobil компанияси орқали мўмайгина пул ишлаб топган. Хусусан, АҚШ тарихида энг бой киши бўлган, Джон Рокфеллер кўп йиллар давомида Standard Oil компаниясининг таъсисчиси бўлган.  Standard Oil кейинчалик ExxonMobilга айланган.  

Энди бўлса, Рокфеллер фонди “ExxonMobil ўн йиллар давомида, иқлим ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиш орқали, жамиятга қарши фаолият юритган. Шунинг учун, бу компанияга ва умуман бу соҳага сармоя киритиш — ахлоқсизлик бўлади”, — демоқда.   

“Жаҳон ҳамжамияти қазиб олинадиган ёнилғи манбааларини камайтириш устида ишлаётган бир вақтда, бу соҳада ишлаётган корхоналарга сармоя киритиш – маънавиятга қарши иш бўлади”, — дейилган фонд хабарида.

Фонд маълум қилишича, ExxonMobil компанияси 1980 йиллардан бери иқлим ўзгариши ҳақидаги маълумотларни бузиб кўрсатиб жаҳон ҳамжамиятини атайлаб янглиштирган.  Фонд, ExxonMobil компанияси таркибидан чиқишдан ташқари, нефт ва кўмир соҳасидаги барча сармояларни чиқаришга фармойиш берди. Натижада ҳозирги кунга келиб фонднинг сармоя портфелида углеводородлар соҳасига киритилган сармоялар 1% дан камини ташкил қилди.

ExxonMobil компанияси, ўз навбатида ОАВга Рокфеллерлар оиласининг бундай қарори улар учун янгилик эмаслигини ва Рокфеллерлар оиласи бир неча вақтдан бери компанияга қарши қаратилган фаолият юритаётганини хабар берди.

Ўтган йили Нью-Йорк штати прокуратураси ExxonMobil устидан текширув ўтказа бошлади. Экологлар маълумотига кўра, ExxonMobil иқлим ўзгариши муаммоси борлигини инкор қилувчи кампаниялар уюштирган. Бундай кампаниялар жаҳон ҳамжамиятини доимий равишда янглиш хулосаларга олиб келган. 

ExxonMobil вакилари бўлса бундай айбловларни бўйнига олмади ва улар фақат ўнлаб йиллар давомида иқлим ўзгариши муаммосини ўргангани ва илмий иш натижасида тўпланган маълумотларни тақдим этганлигини таъкидлашди.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала