Украина президенти футбол бўйича терма жамоа аъзоларига қурол совға қилди

© Sputnik / Николай Лазаренко / Медиабанкка ўтишУкраина президенти П. Порошенко
Украина президенти П. Порошенко - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Украина президент Порошенко футбол бўйича терма жамоаси аъзолари учун антиқа совға танлади – Евро-2016 финал босқичига чиққани учун украиналик футболчиларнинг ҳар бири ўз исми ёзилган қурол билан тақдирланди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik.  Украина терма жамоасининг тўққиз нафар футболчиси Пётр Порошенкодан ўз исми ёзилган қуролни совға сифатида қабул қилди. Терма жамоа Евро-2016 финал босқичига чиққани учун жамоа бош мураббийи ҳамда Украина футбол федерацияси президенти ҳам худди шундай совға билан тақдирланди, деб хабар қилади маҳаллий ОАВ.

Эслатиб ўтамиз, феврал ойи ўрталарида Украина Мудофаа вазири бир қатор сиёсатчиларга мукофот тарзида қурол совға қилгани мамлакатда катта жанжал авж олишига сабаб бўлган эди.
Жумладан Арсений Яценюк “гангстерлар ёқимтойи” – Томпсон тўппонча-пулемёт ва унга қўшимча тарзида 203та ўқни совға сифатида олган эди.
Францияда 10 июндан 10 июлга қадар ўтказилиши кутилаётган турнирнинг финал босқичида Украина термаси Германия, Польша ва Шимолий Ирландия жамоалари билан учрашади.

Россия Думаси депутати Ирина Яровая, энди ФИФА футбол қоидаларига ўзгартириш киритиб, судьяларга бронежилет берилишини таъминлаши лозим, деб таъкидламоқда.

“Спортга худди урушга нисбатан муносабатда бўлиш – Евромайдон етакчисининг Европа маданий бойлигига қўшган янги ҳиссасидир”, — деб ёзган депутат ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Янгиликлар лентаси
0