Иқтисод

Ўзбекистон Россияда савдо уйлари ташкил қилади

Москва, Новосибирск, Санкт-Петербург, Калининград ва Владивостон шаҳарларида Ўзбекистон савдо уйлари ташкил қилиш режалаштирилган. 2016 йилнинг биринчи ойларида Россияга маҳсулот еткизиб бериш бўйича биринчи шартномалар имзоланди.

ТОШКЕНТ, 24 мар — Sputnik. Ўзбекистон Россияда мева сабзавот сотишга ихтисослашган савдо уйлари ташкил қилиш ниятида, хабар берди “Ўзулугуржисавдоинвест” вакили Sputnik мухбирига.

Бугунги кунда Россияда учта шундай савдо уйлари ишламоқда – москвада иккита ва Новосибирскда. Яқин орада Россиянинг турли регионларида яна бир неча шундай савдо уйлари ташкил қилиш режалаштирилган.  

“Биз биринчи савдо уйларини  жойлаштириш  учун бекорга Москва ва Новосибирскни танламадик. Пойтахт – бу савдо маркази. Бу ерда барча йирик улгуржи савдо компаниялари офислари жамланган. Москва орқали Прибалтика ва Скандинавия мамлакатларига чиқиш ҳам осон. Новосибирскдаги савдо уйи Россиянинг ўрта қисми ва Узоқ Шарқ региони учун жавоб беради. Кейинчалик биз бу йўналишни фаол ривожлантирамиз”, — деди суҳбатдош.

Унинг сўзларига қараганда 2014 йил икки мамлакат мунособатларида уйғониш даври бўлди. Сабзавот маҳсулотлари ҳажмида ўсиш кузатилди, лекин улкан натижаларга эришилмади.

Бунга қарамасдан кўплаб музокаралар ўтказилди, ҳамкорлар бир-бирини ўрганишди. Россияликлар Ўзбекистонга келишди ва маҳсулот сифатини боғ ва далаларда кўришди. Сақлаш ва логистика тизимини ўрганишди. 2016 йилнинг биринчи ойларида Россияга маҳсулот еткизиб бериш борасида янги шартномалар тузилди.

“Бугун бизннг савдо уйларимизга, ўзбек маҳсулотнинг сифатини кўрган ва катта ҳажмда сотиб олишга таёр бўлган кўплаб мижозлар келмоқда. Сотиб олинаётган маҳсулот ҳажми 5 тоннадан 20 минг тоннани ташкил қилмоқда. Олма, олхўри, олча, гилос ва бошқа мевалар энг кўп талаб қилинмоқда. Қовунга алоҳида талаб. Мижозлар талабига жавоб бериш учун биз Ғузорда 200 гектарлик алоҳида экспериментал плантация очдик. Талаб кўп бўлганлиги учун бу йил биз унинг майдонини 400 гектаргача кўпайтирамиз”, — деди вакил.

"Ўзулгуржисавдоинвест" бир вақтнинг ўзида Хитой ва Ҳиндистонда ҳам шундай савдо уйлари очишни режалаштирган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала