Foreign Policy: Эрдўғон учун Туркияда ҳамма террорист

© AFP 2023 / Adem AltanТуркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон
Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия террорчилардан хавфсирашининг сабаби бор. Аммо Эрдўғон олиб бораётган сиёсат мамлакатни боши берк кўчага олиб келади. Сабаби, Туркия президенти учун оппозициячилар ҳам террорчи ҳисобланади, деб ёзади Foreign Policy нашри.

ТОШКЕНТ, 26 мар — Sputnik. Туркия президенти Тойиб Эрдўғон олиб бораётган сиёсат мамлакатда айро фикрлашни негизи билан қуритишга қаратилган. Туркиядаги етти ёшдан етмиш ёшгача бўлганлар бор-ки, Эрдўғоннинг ушбу сиёсати қурбонига айланишмоқда, деб ёзади Foreign Policy нашри, РИА Новости хабарига кўра.

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғон - Sputnik Ўзбекистон
Эрдўғон қурдларни қириб ташламаётгани учун Ғарб ва Россиядан норози

Сўнгги ойларда Диёрбақир провинциясида Туркия ҳарбийлари томонидан Қурдистон Ишчи партияси(ҚИП) жангариларига қарши махсус операциялар ўтказилмоқда. Афсуски, аксарият ҳолларда, оддий аҳоли ушбу жанговар ҳаракатлар қурбонига айланмоқда.

Нашр турк ҳарбийлари томонидан ўсмир ўғли ўлдирилган бир онанинг сўзларидан иқтибос келтиради: "Қурбонларга бир назар солинг! Улар ҳали гўдак, ахир! Қандай қилиб бу болалар террорчи бўлиши мумкин?!".

Аёлнинг сўзларига қараганда, ҚИП ҳамда Туркия ҳарбийлари ўртасида тинимсиз олиб борилаётган тўқнашувлар туфайли, аҳоли қурбон бўлганларнинг таналарини кўчадан уйга олиб келолмаяпти. "Охир-оқибат улар ўлдирилганларнинг ҳаммасини террорчига чиқармоқда", — дейди куюнчаклик билан аёл.

Сўнгги пайтларда Туркияда “террорчилик” деган атама “бошқача фикрлаш” тушунчаси билан тенглаштирилди, эндиликда Эрдўғон бошчилигидаги ҳукуматга қарши сўз айтадиганларнинг ҳаммаси террорчига тенглаштирилмоқда, деб ёзади Foreign Policy.

"Бошқача фикрлайдиган инсонлар – журналистлар, ҳуқуқ ҳимоячилари, академиклар, муҳолифат вакиллари – террорчилик уюшмалари номидан ташвиқот ишларини олиб борганликда айбланиб, озодликдан маҳрум қилинмоқда", — деб таъкидланади мақолада.

“Террорчи” ва “террорчилар шериклари” тушунчаси кенгайтирилиши туфайли, қўлида бомба ушлаган ҳам, қалам тутган ҳам — "террорчи" деб атала бошлади, деб ёзади нашр.

Янгиликлар лентаси
0