Дунёда

НАТО самолётлари Россия Мудофаа вазирини “кузатиб қўйди”

© Sputnik / Михаил Климентьев / Фотобанкка ўтишРоссия Мудофаа вазири, генерал Сергей Шойгу
Россия Мудофаа вазири, генерал Сергей  Шойгу - Sputnik Ўзбекистон
Болтиқ денгизи устидаги бетараф зонада Сергей Шойгунинг самолётини НАТОнинг Eurofighter қирувчи самолётлари “кузатиб қўйди”.

ТОШКЕНТ, 28 мар — Sputnik. НАТОнинг Eurofighter қирувчи самолётлари Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгунинг самолётини Болтиқ денгизи устидаги бетераф зонада бирмунча вақт ёнма-ён уриб борди, РИА Новости хабарига асосан.  

Маълум бўлишига қараганда, НАТО самолётлари Россия Мудофаа вазири самолётига яқинлашмаган.

Айни вақтда Мудофаа вазири самолёти қўнган ва вазир режалаштирилган учрашувларни давом эттирмоқда. Улар орсида қайта қурилаётган Чкаловск аэродроми, Ушаков номли Болтиқ Ҳарбий-денгиз институтига ташриф ва қумонлар ҳисоботини қабул қилиш бор.  

Олдин берилган хабарларга кўра, Сергей Шойгу НАТОнинг Шарқий Европада фаолллиги “ҳаддан зиёд” ошиши ва Украинадаги вазият мураккаблашиши мунособати билан Калинграддаги ҳарбий қисмларни кўздан кечириш учун бориши эълон қилинган эди.  

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала