Германия ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради

© Sputnik / Александр Вильф / Медиабанкка ўтишГермания ТИВи Франк-Вальтер Штайнмайер
Германия ТИВи Франк-Вальтер Штайнмайер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонгаташрифи доирасида давлат ҳукуматида музокаралар ўтказиш ва Ислом Каримов билан учрашиш режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputik. Германия Федератив Республикаси ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Вальтер Штайнмайер 30 март куни расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади, Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабарига асосан.

Ташриф дастуридан Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов билан учрашув ва мамлакат ҳукуматида музокаралар ўтказиш ўрин олган бўлиб, уларда Ўзбекистон ва Германия ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро долзарб масалалар муҳокама қилинади.

Штайнмайер охирги марта Ўзбекистонга 2006 йилда, ўзининг Ўрта Осиё турнеси давомида келган эди. Ўшанда Германия ТИВ Ўзбекистон президенти билан Германия ҳарбий кучлари томонида Термез ҳарбий аэропортидан фойдаланиш ва Германия бизнеси учун ЎЗбекистондаги имкониятларни ўрганиб чиққан эди. 

Янгиликлар лентаси
0