Дунёда

Номаълум кимсалар Миср авиакомпаниясига қарашли самолётни қўлга олди

© REUTERS/Yiannis KourtoglouЛарнаки аэропортида полициячи
Ларнаки аэропортида полициячи - Sputnik Ўзбекистон
Александрия — Қоҳира йўналиши бўйича ҳаракатланаётган самолёт бортида 81 нафар йўловчи борлиги хабар қилинмоқда. Босқинчилар келиб чиқиши мисрлик бўлган аёллар ва болаларга Кипрда мажбурий қўнишни амалга оширган самолёт бортини тарк этишга рухсат бермоқчи.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Бортида 81 нафар йўловчи бўлган мисрнинг Egypt Air авиакомпаниясига тегишли А-320 йўловчи самолёт номаълум кимсалар томонидан қўлга олинди.

Босқинчилар портловчи қурилмани ишга туширишини айтиб, пўписа қилишгани учун самолёт Кипрнинг Ларнаки аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширди. Ҳозирда Кипр ҳукумати босқинчилар билан музокара олиб бормоқда.

 

Кипр Ташқи ишлар вазирлиги лайнер босқинчилар томонидан қўлга олинганини тасдиқлади. ОАВ бераётган маълумотларга кўра, босқинчилар ҳозирча аниқ талабларни қўймаган.

"Мен самолёт номаълум босқинчилар томонидан қўлга олинганини тасдиқлайман. Расман бошқа ҳеч қандай маълумот бера олмаймиз”, — деб хабар қилди Sputnik International агентлигига Кипр вазирлиги матбуот-котиби.

Ҳаво кемаси Александрия-Кипр йўналиши бўйлаб ҳаракатланган. Лайнернинг босқинчилар томонидан қўлга олингани ҳақидаги хабар полициячиларга 08.30да етказилган.

Самолётни қўлга олган босқинчи, мабодо унинг талаблари қондирилмаса, у портловчи-камарни ишга туширишини маълум қилган. Бу орада борт капитани самолётнинг террорчилар томонидан қўлга олингани ҳақида Қоҳирадаги диспетчерларга хабар қилишга улгурган.

Жиноятчилар келиб чиқиши мисрлик бўлган аёллар ва болаларга самолёт бортини тарк этишга рухсат бермоқчилиги маълум қилинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала