Қўлга олинган самолётдан тўрт нафар чет элликдан ташқари барча йўловчилар озод қилинди

© Commons.wikimedia / PaphoshotelbeachЛарнаки аэропорти. Кипр
Ларнаки аэропорти. Кипр - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Озод этилган йўловчилар ҳаво кемасини шахсий буюмлари билан тарк этганликлари хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Қўлга олинган А320 самолётидан 50 йўловчи озод этилди, деб хабар қилмоқда newsit.com.cy ахборот портали.

Ларнаки аэропортида полициячи - Sputnik Ўзбекистон
Номаълум кимсалар Миср авиакомпаниясига қарашли самолётни қўлга олди

Эслатиб ўтамиз, номаълум шахс томонидан қўлга олинган Миср авиакомпаниясига тегишли самолёт Кипрдаги Ларнаки аэропортида Ўзбекистон вақти билан 10:50да мажбурий қўнишни амалга оширган эди. Орадан бир соат ўтиб, самолётдан илк гаровга олинганлар — келиб чиқиши мисрлик бўлган аёл ва эркаклар озод этилди.

Ҳозиргача олинган маълумотларга кўра, самолёт бортида 55 йўловчи ва 7 нафар экипаж аъзоси бўлган.

Соат 12.00гача олинган хабарларга кўра, 50 нафар йўловчи озод этилган.

Ҳозирда ҳаво кемаси бошқа самолётлардан олисда, учиш майдонида турганлиги маълум.

Янгиликлар лентаси
0