Дунёда

Кипр президенти: А320 самолётининг қўлга олиниши теракт эмас, "бу ишга аёл аралашган"

© Sputnik / Михаил Палинчак / Фотобанкка ўтишЕвропа парламенти президенти Мартин Шульц
Европа парламенти президенти Мартин Шульц - Sputnik Ўзбекистон
Кипр президенти Никос Анастасиадис Мисрга қарашли А320 самолётнинг қўлга олиниши теракт эмас, дея баёнот берди.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Кипр президенти Никос Анастасиадис Мисрга қарашли А320 самолётнинг қўлга олиниши теракт эмас, дея баёнот берди.

Самолёт иллюминатори - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Миср самолётини қўлга олган босқинчи Кипрдан сиёсий бошпана беришни талаб қилмоқда

"Ҳамишагидек бу ишда аёл аралашган", — деб жавоб қилди президент Европарламент раиси Мартин Шульц томонидан ташкиллаштирилган матбуот-анжуманида журналистлар томонидан берилган саволга.

Шульц ҳозирда Кипрдалиги хабар қилинмоқда. Матбуот-анжуманидан тўридан-тўғри трансляция Кипрнинг RIK телеканали томонидан намойиш этилган.

Бундан сал олдин олинган хабарларда, босқинчи самолёт экипажи ҳамда йўловчиларга портловчи қурилма билан таҳдид қилиб, маршрут йўналиши ўзгартирилишини талаб қилган. Александрия-Қоҳира рейси бўйича учишни амалга ошираётган лайнер Кипрнинг Ларнаки аэропортида мажбурий қўнишни амалга оширган. Шундан сўнг, босқинчи 50 нафар йўловчиларни озод қилиб, учувчи орқали Кипр ҳукумати билан музокара қилишга тушган.
Анастасиадиснинг сўзларига қараганда, самолёт бортида қолган асир олинганларни озод қилиш учун барча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала