Жамият

Тошкент метроси яқин тўрт йилда кенгайтирилади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Фотобанкка ўтишМетрода қурилиш ишлари
Метрода қурилиш ишлари - Sputnik Ўзбекистон
Юнусобод йўлининг узайтириш режаси аллақачон таёр бўлган. Сергели туманида қуриладиган ер усти метроси Тошкент метрополитени билан ягона тизимга киритилади. Йўловчилар у транспортдан бунисига ўтиш учун метродан чиқиши керак бўлмайди.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Пойтахт ҳокомияти яқин тўрт йил ичида Тошкент метросининг Юнусобод йўналишини қуриб битказиш  ва Сергели йўналишида қурилиши керак бўлган ер усти йўналишини қуриб уни метро билан улаш ниятида.

Тошкент ҳокими Раҳмонбек Усмоновнинг сўзларига қараганда, лойҳачилар метронинг Юнусобод йўналишининг лойиҳасини чизиб якунлаган, фақат лойиҳани молиялаш масаласи қолган холос.  

“Метронинг иккала йўналиши бўйича қурилиш ишларини якунлаш муддати ҳали аниқ эмас, чунки бу ерда жуда кўп масалаларни ҳал қилиш керак. Биз уларни тез орада ҳал қилишга таёрмиз. Сергели йўналиши Тошкент метроси билан ягона тизимга айланиши жуда муҳим масала. Поезд фақат ер устига чиқади холос, йўловчилар метродан чиқиши керак бўлмайди”, — деди ҳоким.  

Тошкент метросининг икки йўналишини қуриш ҳақидаги гаплар охирги беш йил давомида олиб борилмоқда. Масалан Сергели йўналишида олти бекат пайдо бўлиши режалаштирилган “Чоштепа”, Турсун-зода”, “Абдулла Хўжаев”, “Сергели”, “Эҳтиром” ва “Отчопар” бекатлари.  

Сергели йўналиши Чилонзор йўналиши билан “Олмазор” бекатидан “Абдулла Хўжаев” бекатига ўтиш орқали уланади.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала