Ўзбекистон Баҳрайнни енгди

© Sputnik / StringerЎзбекистон Баҳрайнни енгди
Ўзбекистон Баҳрайнни енгди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
1:0 ҳисобида қозонилган ғалаба Ўзбекистонни гуруҳда биринчи ўринга олиб чиқди ва жамоага Россияда бўлиб ўтадиган ЖЧ-2018 квалификация босқичига йўлланма берди.

ТОШКЕНТ, 29 мар — Sputnik. Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 иккинчи сараловчи босқичи доирасида охирги ўйининни ўтказди. Жамоа Баҳрайн терма жамоаси билан учрашиб 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Босқичнинг дастлабки ўйинларида Ўзбекистон Шимолий Кореяга 4:2 ҳисобида ютқизганини эсга олсак,  ярим йил олдин бундай натижага ҳеч ким ишонмаган эди. 

Охирги ўйин ҳам Ўзбекистон жамоасининг ҳали қиладиган иши кўплигини кўрсатди. Жамоа мухлислар кутган ёрқин, ҳужумларга бой ўйинни кўрсата олмади.

Футболчилардан фарқли ўлароқ, мухлислар жамоани қўллаб қувватлаш учун ўз съай –ҳаракатларини аямадилар. Трибуналарда кўплаб байроқлар, плакатлар ва костюмларни  кўриш мумкин эди.

Мухлислардан ташқари, стадионда хавфсизликни сақлаш ҳам ўта юқори даражада бўлди. Бу сафар милиция бир эмас икки текширув кордони ташкил қилди. Томошабинлардан барча шубҳали предметлар ва суюқликлар сўзсиз олиб қўйилар эди. Дунёдаги нотинч вазиятни эсга олсак, ушбу чоралар бежиз эмаслигига ишонамиз.

Биринчи тайм Ўзбекистон учун мушкул бўлди. Тўп доимо стадион марказида бўлди. Жамоа худди фикрини бир жойга жамлай олмаган талабага ўхшарди. Ҳимоячилар ва ҳужумчилар гўёки нима қилишни билмагандек туюлди. Биринчи тайм шу тариқа 0:0 ҳисобида якунланди.

Бабаян нима қилгани номаълум бўлса-да, иккинчи таймда гўёки кимдир жамоани алмаштириб қўйгандек туюлди. Ўзбекистон жамоаси биринчи дақиқалардан туриб рақиб устига ҳужумни кучайтирди. Рақиб фақат ҳимояланишга мабур бўлди. 49 дақиқада Сардор Ршидов ҳимоячини алдаб ўтиб ҳисобни очди — 1:0.

Ўйин охирида ҳужумлар бироз сусайди. Бунга жамоанинг чарчагани ва КХДРнинг Филлипинга ютқизгни сабаб бўлди, шекилли.

Шундай қилиб Ўзбекистон гуруҳда биринчиликни эгаллади ва тўғридан тўғри ЖЧ-2018 нинг квалификация босқичига йул олди. Квалификация босқичида Ўзбекистондан, Саудия Арабистони, БАА, Австралия, Қатар, Хитой, Эрон, Япония, Сурия, Таиланд, Ироқ ва Жанубий Кореялар учрашади. Қура ташлаш маросими 12 апрел куни бўлиб ўтади.

 

Янгиликлар лентаси
0