Қозоғистон Ўзбекистонда янги элчи тайинлади

© mfa.gov.kzЕрик Утембаев - Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси
Ерик Утембаев - Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги янги элчиси - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Қозоғистон президенти Тошкентда Ерик Утембаевни янги элчи вазифасига тайинлаш ҳақида буйруқни имзолади.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбаев мамлакатнинг Ўзбекистондаги элчиси вазифасига Ерик Утембаевни тайинлади, президент матбуот хизмати хабарига кўра.

Ерик Утембаев 2012 йилдан бери Қозоғистоннинг Польшадаги элчиси бўлиб ишлаб келган, ундан олдин Люксембургда элчи бўлган. Шу билан бир вақтда Утембаев Европа Иттифоқи ва НАТОда Қозоғистон ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарган.

Утембаев 2006-2009 йилларда Қозоғистоннинг Эрондаги элчиси бўлган, ундан олдин эса Каспий денгизи бўйича музокараларда Қозоғистон вакили, 2002 йилдан Хавфсизлик кенгаши раҳбари ўринбосари ва 2001 йилдан бошлаб Қозоғистон Стратегик Режалаштириш Агентлиги раҳбари ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

Ўзбекистонда Қозоғистоннинг олдинги элчиси Борибай Жексембин эди. Унинг Тошкентдаги ваколати ўтган йили декабрда якунланди.

Янгиликлар лентаси
0