Песков: Путин ядро хавфсизлиги саммитида иштирок этмайди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков
Россия президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Россия бундан олдин бўлиб ўтган барча саммитларда иштирок этган. Эслатиб ўтамиз, Ядро хавфсизлиги бўйича саммит 2010-йилда Вашингтонда, 2014-йилда Сеулда ва 2014-йилда Гаагада ўтказилган. Ҳисоб бўйича тўртинчи саммит 31-март куни Вашингтонда ўтказилиши режалаштирилган.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Россия президенти иш графигига ядро хавфсизлиги бўйича ўтказиладиган тўртинчи саммитда иштирок этиш киритилмаган, деб хабар қилди Владимир Путин матбуот-котиби Дмитрий Песков, РИА Новости хабари асосида.

"Президент режасида бу тадбир йўқ", — деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, Россия бунгача бўлиб ўтган барча – учта саммитда ҳам иштирок этган.

Янгиликлар лентаси
0