Ўзбекистон жамоасининг ЖЧ 3-босқичидаги ўйинлар жадвали

© Christian ZeinerЕвропа чемпионати
Европа чемпионати - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи якунига кўра, Осиё мамлакатларидан кейинги босқичга ўтган жамоалар рўйхати ва Ўзбекистон термасининг ўйинлар жадвали билан танишинг.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичи якунига кўра, Осиё мамлакатларидан кейинги босқичга ўтган жамоалар рўйхати ва Ўзбекистон термасининг ўйинлар жадвали билан танишинг, stadion.uz хабари асосида.

ЖЧ-2018 саралашининг 2-босқичиди ҳам якунига етди. Осиё мамлакатлари орасида кейинги босқичга ўтган 12 жамоа билан танишиб чиқинг: Эрон, Австралия, Жанубий Корея, Япония, Саудия Арабистони, Ўзбекистон, БАА, Хитой, Қатар,  Ироқ, Сурия ва Таиланд.

Учинчи босқичдаги ўйинлар учун қуръа ташлаш маросими 12 апрел куни бўлиб ўтади. Қуръадан олдин жамоалар ФИФА рейтинги асосида саватчаларга ажратилади. Рейтиннга кўра Ўзбекистон ва Саудия Арабистони терма жамоалари 3-саватчадан ўрин олишди. Демак, бу жамоалар бир гуруҳдан ўрин олишмайди.

Саватчалар таркиби ва жамоалар рейтинги билан танишиб чиқинг:

Ўзбекистон Баҳрайнни енгди - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Баҳрайнни енгди

1: Эрон (рейтинг балли — 672), Австралия (601)
2: Жанубий Корея (579), Япония (577)
3: Саудия Арабистони (559), Ўзбекистон (549)
4: БАА (521), Хитой (423)
5: Қатар (416), Ироқ (333)
6: Сурия (316), Таиланд (297)

Эслатиб ўтамиз, 12 апрел куни бўлиб ўтадиган, қуръа ташлаш натижасида жамоалар 6 тадан 2 та гуруҳга ажратилади. Гуруҳларда дастлабки 2та ўринни эгаллаган жамоалар ЖЧ йўлланмасини қўлган киритади. Учинчи ўринни эгаллаганлар эса дастлаб ўзаро плей-офф, сўнгра КОНКАКАФ минтақасининг тўртинчи жамоаси билан қитъалараро плей-офф босқичи орқали Мундиал йўлланмасини қўлга киритишга уриниб кўрадилар. Учинчи босқич ўйинлари 2016 йилнинг 1 сентябридан 2017 йилнинг 5 сентябригача бўлган оралиқда ўтказилади.

Ўзбекистон терма жамоаси - Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон – Филиппин: осон бўлмаган ғалаба

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ўйинлар жадвали жуда ўзига хос бўладиган бўлди. Жамоамиз дастлабки ўйинни 1 сентябрь — Мустақиллик куни Тошкентда 6-саватча вакили (Сурия ёки Таиланд)ни қабул қилади. Орадан 5 кун ўтиб 5-саватча жамоаси (Қатар ёки Ироқ) майдонига йўл оламиз. Октябрь ойида эса Ўзбекистон кетма-кет иккита ўйинни ўзида қабул қилади. Юртимизга 1 ва 4-саватча вакиллари ташриф буюришади.

Дастлабки 4та ўйинда имкон қадар максимал жамғарилса, кўп нарса ойдинлашиб қолади. Ўзбекистон терма жамоасининг ўйинлар жадвали қуйидагича бўлиши кутилмоқда:

1 сентябрь. Ўзбекистон – Сурия ёки Таиланд
6 сентябрь. Қатар ёки Ироқ – Ўзбекистон
6 октябрь. Ўзбекистон – Эрон ёки Австралия
11 октябрь. Ўзбекистон – БАА ёки Хитой
15 ноябрь. Жанубий Корея ёки Япония – Ўзбекистон
23 март. Сурия ёки Таиланд – Ўзбекистон
28 март. Ўзбекистон – Қатар ёки Ироқ
13 июнь. Эрон ёки Австралия – Ўзбекистон
31 август. БАА ёки Хитой – Ўзбекистон
Ўзбекистон – Жанубий Корея ёки Япония

Янгиликлар лентаси
0