Штайнмайер: Марказий Осиё — стратегик аҳамиятга эга минтақа

© DOMINIQUE FAGET / AFPГермания ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмаер
Германия ТИВ раҳбари Франк-Вальтер Штайнмаер - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Германия ТИВ вазири ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг амалдаги раиси Франк-Валтер Штайнмаер 30-март куни Тошкентда Абдулазиз Камилов билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Тошкентдаги Германия элчихонаси матбуот-хизмати хабарига кўра, Штайнмаер, шунингдек, Қирғизистон ва Тожикистонга сафар қилиши кутилмоқда, деб хабар қилади gazeta.uz.

«Марказий Осиё стратегик аҳамиятга эга минтақа: аксарият ҳолларда халқаро эътибор соясида қолиб кетаётган бу минтақада Россия, Хитой ва Эрон сингари регионал давлатлар манфаати тўқнаш келади”, — деб баёнот қилди у ташрифи олдидан.

"Бу ерда улкан иқтисодий имкониятлар ва хавфсизликка таҳдид солувчи омиллар мавжуд, шу боис биз бунга эътиборсиз бўла олмаймиз. Шу билан бирга, Марказий Осиё давлатлари билан ижтимоий, маданий ва иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш учун улкан салоҳиятлар ҳам етарли. Германия ва ОБСЕ(ЕХҲТ) ушбу минтақада фаолиятни кучайтириши шу боис ҳам муҳим", — деб таъкидлади у.

Эслатиб ўтамиз, 30-март куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Германия Федератив Республикаси Федерал ташқи ишлар вазири, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЙХҲТ) амалдаги раиси Франк-Валтер Штайнмаер билан учрашди. Ташқи сиёсий идоралар раҳбарлари икки томонлама ҳамкорликнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди ҳамда минтақавий ва халқаро сиёсатга оид айрим муаммолар юзасидан фикр алмашишди.

Янгиликлар лентаси
0