Аэрофлот компаниясининг самолёти Тошкент аэропортига фавқулодда қўнди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтиш"Аэрофлот" авиакомпанияси самолёти
Аэрофлот авиакомпанияси самолёти - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Бунинг сабаби йўловчилардан бирининг соғлиги ёмонлашуви бўлди. Айни дамда самолёт Москвага учишга таёргарлик кўрмоқда.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. "Пхукет–Москва" йўналишида парвоз амалга ошираётган "Аэрофлот" авиакомпаниясининг Airbus А330 самолети, Тошкент аэропортига фавқулодда равишда қўнди,  Sputnik мухбирига аэропорт ходими берган маълумотига асосан.

Унинг сўзларига қараганда фавқулодда қўнишнинг сабаби, йўловчилардан бирининг соғлиғи кескин ёмонлашгани бўлган. Ушбу йўловчи учун тез ёрдам чақирилган. Айни дамда самолёт Москвага учишга таёргарлик кўрмоқда.

"Аэрофлота" компаниясининг Ўзбекистондаги расмий вакили самолёт фавқулодда қўнганини тасдиқлади, лекин унининг сабабини аниқ айта олмади.

“Ҳозир бизнинг барча ходимларимизаэропортда, самолёт билан боғлиқ вазиятни ҳал қилишмоқда”, — деди ваколатхона ишчиси.  

Янгиликлар лентаси
0