Эрдўғоннинг тан соқчилари бақир-чақирда митинг иштирокчиларидан ўзиб кетди

© Sputnik / Алексей Даничев / Медиабанкка ўтишЭрдўғон тан соқчилари қуршовида
Эрдўғон тан соқчилари қуршовида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия президентининг тан соқчилари, сиёсатчини норозилик намойиши билан қарши олган оппозициячилардан “ҳимоялаш” учун, бор овозда қичқира бошладилар. Улар шу йўл билан митингга чиққанларнинг овозини "ўчирмоқчи" бўлди.

ТОШКЕНТ, 30 мар — Sputnik. Ядро хавфсизлиги бўйича ўтказилаётган саммитда иштирок этиш учун Вашингтонга ташриф буюрган Туркия президенти Ражаб Эрдўғонни меҳмонхона қаршисида бир гуруҳ норозилик намойиши қатнашчилари кутиб олди, деб хабар қилади Sputnik Türkiye.
Митинг қатнашчилари Эрдўғон сиёсатига қарши шиорларни айтиб шовқин кўтарган бир пайтда, сиёсатчини “ҳимоя қилишга” шошилган тан соқчилар, тўпланган оломон овозини “босиб кетиш” мақсадида уларга жўр бўлиб, ҳатто улардан ҳам қаттиқроқ бақира бошладилар.
Бу воқеа ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида навбатдаги шов-шувга сабаб бўлди. Жуда кўпчилик ушбу воқеага истеҳзо билан изоҳ берди.
"Эрдўғоннинг тан соқчилари шаллақилик борасида намойишчилардан ўзиб кетишга уринмоқда. Дарҳақиқат, бу одамлар фантазияси сарҳад билмайди", — деб ёзади  @aytansahin никли фойдаланувчи.

Янгиликлар лентаси
0