Штайнмайер Ислом Каримов билан террорчиликка қарши курашни муҳокама қилди

Oбуна бўлиш
Яқинда Ислом Каримов ва Германия Ташқи ишлар вазири ва ОБСЕ раиси Франк-Вальтер Штайнмайернинг учрашуви бўлиб ўтди. Ўзбекистон президенти Штайнмайерга Самарқандни томоша қилшни тавсия қилди.

ТОШКЕНТ, 31 мар – Sputnik. Германия Ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер Ўзбекистон президенти Ислом Каримов билан халқаро ва регионал муаммоларни муҳокама қилди, РИА Новости хабарига асосан. Учрашувда Яқин Шарқ ва Ўрта Осиёдаги экстремизм ва терроризм масалалари диққат марказида бўлди.

Учрашув Тошкентда, Германия ТИВ ва ОБСЕ раҳбарининг икки кунлик ташрифи давомида бўлиб ўтди. Штайнмайер ташриф давомида Ўзбекистон ТИВ раҳбари Абдулазиз Камилов билан ҳам учрашди.

“Учрашув давомида томонлар икки тарафлама мунособатларнинг турли жиҳатларини муҳокама қилишди. Регионал ва халқаро сиёсат муаммолари бўйича фикр алмашилди”, — дейилган агентлик хабарида.

Учрашув давомида Ислом Каримов Франк-Вальтеру Штайнмайерга ташриф доирасида Самарқандни томоша қилишни ва ушбу қадимий шаҳарнинг бой тарихи билан яқинроқ танишишни маслаҳат берди.

Олдин Штайнмайер Ўрта Осиёни Хитой, Россия ва Эрон каби, региондаги йирик мамлакатлар қизиқишлари тўқнаш келган, стратегик аҳамиятга эга бўлган ҳудуд эканлигини таъкидлаган эди.

Германия Ташқи ишлар вазири 31 март куни Қирғизистонга ташриф буюриб мамлакат раҳбарияти билан учрашади. 1 апрелда у Тожикистонга расмий ташриф билан боришни режалаштирган.

 

Янгиликлар лентаси
0