Путин: миграция масаласида назорат кучайтирилиши шарт

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишРоссия президенти Владимир Путин
Россия президенти Владимир Путин - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Владимир Путин "Россия ҳудудида мигрантларнинг ноқонуний ҳаракатланишига имкон берувчи қонунбузарликлар схемаси аниқланиб, йўқотилсин", дея фармон берди.

ТОШКЕНТ, 31 мар — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин миграция масалалари билан шуғулланувчи идоралар ҳамда вазирликлар ўзаро мувофиқлашган ҳолда ҳаракат қилишлари кераклиги тўғрисида баёнот қилди.

ФМС рейди. - Sputnik Ўзбекистон
Россияда ноқонуний мигрантларга "ов" бошланди

"Бу соҳада фаолият юритувчи идоралар ва вазирликлар ўзаро мувофиқлашган ҳолда иш олиб боришлари керак.

Миграция масаласида ҳатти-ҳаракатлар кучайтирилиши ва янада такомиллаштирилиши лозим”, — деди Путин Россия Хавфсизлик кенгаши йиғинида.
Россия президенти, шунингдек, нолегал мигрантларга Россия ҳудудида бемалол ҳаракатланиш имконини бераётган қонунбузарликлар схемаси аниқланиб, уларнинг олди олиниши шартлигини қўшимча қилди.

Янгиликлар лентаси
0