Назарбаев: ЕОИИ бу иқтисодий уюшма, ҳеч ким СССРни тикламоқчи эмас

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Медиабанкка ўтишЕАЭС давлатлари байроқлари
ЕАЭС давлатлари байроқлари - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи бу фақат иқтисодий уюшмадир, ҳеч ким СССР ни тикламоқчи эмас, деди Нурсултон Назарбоев АҚШ ижтимоий сиёсий вакиллари билан учрашувда.

ТОШКЕНТ, 1 апр – Sputnik. Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи  бу фақат иқтисодий уюшмадир, ҳеч ким СССР ни тикламоқчи эмас, деди Нурсултон Назарбоев, РИА Новости хабарига асосан.

Қозоғистон президенти расмий ташриф билан Вашингтонда Ядровий хавфсизлик саммитида қатнашмоқда. Ташриф давомида Назарбоев АҚШнинг сиёсий ва ижтимоий арбоблари билан бўлиб ўтган учрашув чоғида Қозоғистон президенти  Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи  товарлар, хизматлар ва капитал ва меҳнеат ресурслари ҳаракати учун ташкил қилинган иқтисодий уюшмадир, ҳеч ким СССР ни тикламоқчи эмас, деди.

“Шуни таъкидламоқчиманки, ҳеч ким СССРни қайта тикламоқчи эмас. “Совуқ уруш”давридан қолган фикрларни унутиш керак. Улар бизга келажакка қарашга халал бермоқда. Евроосиё Истисодий Иттифоқи бу фақат иқтисодий уюшмадир”, — деб Назарбоевнинг сўзларини келтиради матбуот хизмати.   

ЕАЭС(ЕОИИ)  - бу Божхона иттифоқи ва ягона иқтисодий ҳудуд доирасида ташкил қилинган халқаро интеграцион иқтисодий уюшмадир. У 2015 йилнинг 1 январидан ишга тушди. Ҳозир ЕОИИнинг аъзолари бу Россия, Арманистон, Белоруссия, Қозоғистон ва Қирғизистондир.

Янгиликлар лентаси
0