Жамоат транспортида шубҳали шахслар қидирилмоқда

© Sputnik / СтрингерЙўловчилар учун эълон
Йўловчилар учун эълон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу тадбир Ўзбекистон пойтахтида вазиятни беқарорлаштиришга уринишнинг олдини олиш ва хавфсизлик чоралари доирасида амалга оширилмоқда.

ТОШКЕНТ, 1 апр — Sputnik. 1 апрел куни Тошкент шаҳар ИИБси Ўзбекистон давлатига қарши агитация ишларини олиб бораётган шубҳали шахслар ҳақида милиция бўлинмаларига хабар бериш сўралган плакатларни пойтахтдаги жамоат транспортларига жойлаштириб чиқди.

"Жамоат транспорти салонида, оралиқ ва охирги бекатларда, аҳоли гавжум бўлган ва кўп тўпланадиган жойларда одамлар томонидан давлатимиз сиёсатига қарши сўзлар, террористик ва қўпорувчилик ҳаракатларини содир этиш ниятида юрган шахслар тўғрисида гаплар ва бошқа ғаразли ташвиқотлар юритилганда, қолдириб кетилган шубҳали буюмлар аниқланганда ва шунга гумон қилинганда бу ҳақда зудлик билан қуйидаги ишонч телефонларига хабар қилишингизни сўраймиз”, дейилган автобус салонлари, трамвай ва метро вагонларида осилган плакатларда.

20 февралдан бошлаб ўтказилган "Тозалаш – Антитеррор" операцияси доирасида ИИВ ходимлари томонидан Ўзбекистон ҳудудида ноқонуний яшаб юрган 261 киши — чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар мамлакат ҳудудидан чиқариб юборилди. Бундан ташқари, узоқ йиллар давомида чет элда бўлиб, Ўзбекистонга қайтган 70 мингга яқин фуқаролар рўйхатга олинди. Уларнинг аксарияти билан профилактик суҳбатлар ўтказилганлиги таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0