Видео

Тоғли Қорабоғ - жанг майдонидан видеолавҳа

Арманистон расмийлари хабарига кўра, бўлиб ўтган жанглар оқибатида республика 18 аскар йўқотган. Озарбайжон эса 12 нафар аскар, 1 вертолёт ва бир танк йўқотган. Ундан ташқари танч аҳоли орасида ҳам бир неча қурбонлар бор.

ТОШКЕНТ, 3 апр — Sputnik. Бугун Тоғли Қорабоғ республикаси учувчисиз аппарат ёрдамида суратга олинга видеолавҳаларни намойиш этди. У ерда Озарбайжон томонидан қурбон бўлган аскарлар ва йўқ қилинган техника акс эттирилган.

Арманистон расмийлари хабарига кўра, бўлиб ўтган жанглар оқибатида республика 18 аскар йўқотган. Озарбайжон эса 12 нафар аскар, 1 вертолёт ва бир танк йўқотган. Ундан ташқари танч аҳоли орасида ҳам бир неча қурбонлар бор. Озарбайжон, аввал ушбу йўқотишларни умуман тан олмаган эди, лекин кейинчалик, интернетда Озарбайжан белгилари бўлган портлатилган вертолет расвирлари намойиш этилгач — тан олди. 

Эслатиб ўтамиз, Тоғли Қорабоғ учун қақшатқич тортишув бошланганига 30 йилдан кўп бўлди. Собиқ СССР давридан асосан арманилар яшайдиган Тоғли Қорабоғ Озарбайжон маъмурияти остидан чиқишга қатъий қарор қилди. Озарбайжон эса бунга қарши бўлиб бир неча йил давом этган уруш бошланган эди.

1994 йилда имзоланган Бешкек протоклига кўра томонлар ўзаро муросага келишгандек эди, лекин бир неча йил давом этган тинчликдан кейин, тан олинмаган Тоғли Қорбоғ республикасида жангавор ҳаракатлар яна бошланди. 2016 йилнинг 2 апрелида республика ҳудудида бир неча ўнлаб кишининг умрига зомин бўлган жанглар бўлиб ўтди. Озарбайжон билан Арманистон айбни бир-бирига тўнкамоқда.

Россия президенти Владимир Путин иккала мамлакат раҳбарларидан можарони дарҳол бас қилишни талаб қилмоқда. Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу ва ташқи Ишлар вазири Сергей Лавров Арманистон ва Озарбайжондаги ҳамкасабалари билан мулоқотда бўлиб, уларни жанговор  ҳаракатларни бас қилишга ундамоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала