Иқтисод

Тошкент вилоятида техник мойларни қайта ишлаш заводи ишга тушди

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Фотобанкка ўтишНефтни қайта ишлаш корхонаси
Нефтни қайта ишлаш корхонаси - Sputnik Ўзбекистон
Болгариянинг Prista Oil компанияси иштириокида ташкил қилинган қўшма корхона йилига 43 минг тонна ишлатилган мойдан 30 минг тонна мой олиш қувватига эга. Лойиҳа қиймати 15 миллион долларни ташкил қилди.

ТОШКЕНТ, 4 апр – Sputnik. Ўзбекистон-Болгария қўшма корхонаси Uz-Prista Recycling Тошкент вилоятида ишлатилган мотор мойидан тоза мой олиш заводини  ишга туширди, бу ҳақда  корхона таъсисчиларидан бири бўлган  “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ хабар берди.

Қўшма корхона йилига 43 минг тонна ишлатилган мойдан 30 минг тонна мой олиш қувватига эга. Олинган маҳсулот Uz-Prista Oil қўшма корхонаси ишлаб чиқараётган минерал ва синтетик мойларга асос сифатида ишлатилади. Лойиҳага киритилган сармоя – 15 миллион долларни ташкил қилди.  

 

2011 йилда Болгариянинг Prista Oil компанияси “Uz-Texaco” қўшма корхонасидаги Texaco Overseas Holdings Inc компаниясининг  50,1% акциясини сотиб олди. Қўшма корхоанинг иккинчи таъсисчиси бу “Ўзнефтмаҳсулот” АЖ бўлиб унга 49,9 % акция тегишли.  

Ҳозирги кунда Uz-Prista Oil Фарғона Нефтни қайта ишлаш заводида 30га яқин мотор, трансмиссия, гиравлика ва бошқа мойлар ишлаб чиқармоқда. Корхона маҳсулотининг 70% Ўрта Осиё ва  Шарқий Европа мамлакатларига Texaco бренди остида экспорт қилинмоқда.

 

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала