Жамият

Эксперт: Трамвайдан воз кечиш - бу соддалик

© Sputnik / Мария Сибирякова / Фотобанкка ўтишБарселонада замонавий трамвай
Барселонада замонавий трамвай - Sputnik Ўзбекистон
Трамвайдан воз кечиб, Тошкент дунёнинг ўнлаб шаҳарлари 70-80 йилларда йўл қўйган хатога йўл қўймоқда. Ҳозирги кунда Европа, Шимолий Америка ва Японияда трамвай энг тез ривожланаётган жамоат транспортига айланган.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik, Мария Шелудякова. Тошкент шаҳри раҳбарияти шаҳар йўлларини кенгайтириш мақсадида барча трамвай йулларини  олиб ташлашга қарор қилди.

Спутник сайти орқали ўтказилган сўровга кўра, шаҳар аҳолисининг катта қисми ушбу қарорнинг тарафдори эмас. Сўралганларнинг 56% трамвайнинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди деб ҳисоблайди, 30% эса — ҳокимият қарорини оқлашмода.

© RIA NovostiПодземная трамвайная остановка в Волгограде
Подземная трамвайная остановка в Волгограде - Sputnik Ўзбекистон
Подземная трамвайная остановка в Волгограде

“Москвадаги Иқтисодиёт Олий мактабининг Транспорт Сиёсати институти директори профессор Михаил Блинкин, “трамвай йўлларини олиб ташлаш – бу 70-80 йилларда дунёнинг ўнлаб шаҳарларида йўл қўйилган одатий хатодир”, —  деди Спутник мухбирига.  

Трамвай йўллари буўлмаса автомобил йўллари албатта кенгаяди, лекин 5-10 йилдан кеин, автомобиллар сони 2 баравар кўпайиши мумкин, тиқинлар яна бошланади.

Автомобил йўлларидаги транспорт  тиқинларини камайишида дунё тажрибаси қуйидаги асосий чоралардан иборат: биринчидан шаҳар марказига шахсий транспортда кириш ва тўхташни чеклаш керак, иккинчидан, транспорт уланмалари кўприклар ва туннеллар қуриш керак. Учинчидан ривожланган ва қулай жамоат транспорти яратиш керак.

Дунёнинг Лондон, Нью Йорк, Токио, Париж ва Берлин каби миллионлаб аҳоли яшайдиган шаҳарларига назар солсак, у ерда аҳолининг 90 % кундалик ҳаётда фақат жамоат транспортидан фойдаланади. Айниқса шаҳар марказига ҳеч ким ўз автомобилида бормайди.Тошкентда ҳам келажакда шундай бўлмаслигига ким кафолат беради?

Москвага назар солсак, бу ерда автомобиллар сони ҳар 7 йилда икки баравар ошмоқда. Ўтган йил маълумотларига қараганда 15 миллион аҳоли яшадиган шаҳарда автомобиллар сони 5,5 миллиондан ошган. Ҳар куни йўлларга 700 мингга яқин автомобил чиқади. Шаҳар йўлларининг ўтказиш қобилияти эса кунига бор йўғи 400 минг автомобилдан иборат.  

Кўриниб турибдики, барча автомобилларни сиғдирадиган йўл қуришнинг иложи йўқ. Шундай экан миллионлаб аҳоли яшайдиган катта шаҳарларда эътибор биринчи ўринда жамоат транспортига қаратилиши керак. Қачон қулай, тезюрар ва ишончли жамоат транспорти яратилса, ўшанда аҳоли шахсий транспортдан воз кечиб автобус ёки трамвайдан фойдаланиши мумкин.

© Sputnik / Игорь Руссак / Фотобанкка ўтишИнновационный трамвай "Витязь" в Санкт-Петербурге
Инновационный трамвай Витязь в Санкт-Петербурге - Sputnik Ўзбекистон
Инновационный трамвай "Витязь" в Санкт-Петербурге

Оддий мисол, бир трамвай йўлидан соатига 12 000 йўловчи ўтиши мумкин, бир автомобил йўлидан бир соатда жуда борса 1000 киши ўтиши мумкин.

Трамвай йўлларининг бошқа транспорт олдида устунлиги яққолдир. Бу эксплуатацияси арзонлиги,  иккинчидан экологик тозалиги, учинчидан алоҳида йўлдан юргани учун трамвай тезроқ ҳаракатланиши мумкин. Тўртинчидан трамвай рельсли транспорт бўлгани учун уни метро ва шаҳар  четига юрадиган электричкалар билан боғловчи станциялар қуриш осон.

Профессорнинг фикрига кўра, Тошкент ҳокимияти трамвайдан воз кечиб бутун жаҳон тажрибасига зид бўлган, содда иш қилган.  Автобус ва троллейбусларнинг керак ёки йўқлиги ҳақида тортишиш мумкин, лекин  йўналишли трамвайлар – бу шубҳасиз, келажаги порлоқ транспорт. Барча ривожланган мамлакатлар тажрибасида буни кўриш мумкин.

Дунёда ҳозир релсли транспорт ренесанси кузатилмоқда.  Кўплаб шаҳарларда эски трамвайлар замонавий тезюрар трамвайларга алмаштирилмоқда. Ундан ташқари трамвайни шаҳар ташқарисига қатнайдиган транспорт билан бирлаштирилмоқда.

“Москвада 90 йилларда трамвай йўлларининг 30% олиб ташлангани катта хато бўлганлигига ҳозирги шаҳар ҳокимияти ва шахсан мэр жуда яхши тушунган. Ҳозир Москвада трамвайлар сони  ўсиб бормоқда”, — деди профессор.  

© Sputnik / Максим Блинов / Фотобанкка ўтишНовогодний трамвай в Москве
Новогодний трамвай в Москве - Sputnik Ўзбекистон
Новогодний трамвай в Москве

Тошкент ҳокимияти фикрига кўра трамвай йўлларини олиб ташлаш бу уларнинг кам йўловчи ташишидир. Статистика маълумотларига қараганда Тошкентда ҳар куни трамвайлар 20 минг йўловчи ташийди, автобуслар – 700 минг, метро бўлса 2 миллиондан ортиқ.

Ҳокимият қарорига кўра 2016 йилнинг август ойига қадар Муқимий, Самарқанд Дарвоза, Меҳрижон-Сайхун, Алиев, Темирйулчилар, Белтепа, Шифокорлар, Фарход-Тўқимачи, Маннон Уйғур-Бешқайроғоч, Лутфий, Катта Хирмонтепа, Камарнисо, Фаробий, Оҳангоран, Қорасув, Фарғона йули, Янги Қўйлиқ, Қушбеги, Бунёдкор кучаларидан жами 87,8 км трамвай йўллари олиб ташланади.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала