Ўзбекистон ва Қирғизистон мол-мулк бўлишуви

© Sputnik / Табылды КадырбековИссиқ Кўл
Иссиқ Кўл - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида тузилган 1992 йилги Шартномага кўра Қирғизистон ҳудудида жойлашган барча Ўзбекистонга тегишли мулк Қирғизистон ихтиёрига ўтказилиши керак.

ТОШКЕНТ, 4 апр — Sputnik. Бугун Қирғизистон вазирлар маҳкамаси, Иссқ Кўлда жойлашган, Ўзбекистонга тегишли бўлган “Роҳат”, “Дилором” ва “Золотые пески” оромгоҳларини Қирғизистон ҳисобига ўтказиш  ҳақида қарор чиқарди.

Қирғизистон чегарани бўлиш бўлими бошлиғи Қурбонбой Искандаровнинг сўзларига қараганда, бунинг ҳеч ажабланарли жойи йўқ, чунки Ўзбекистон ва Қирғизистон орасида тузилган 1992 йилги шартномага кўра, собиқ СССР даврида қурилган барча иншоотлар улар жойлашган мамалкатлар ихтиёрига ўтказилиши керак.

Собиқ Иттифоқ даврида Қирғизистон ҳудудида Ўзбекистонга тегишли бир неча каналлар, газ қазиб олиш ва сақлаш станцияси, оромгоҳлар ва бошқа қатор мулклар  қурилган эди. Иттифоқ тарқалиб кетганидан кейин, Қирғизистон ва Ўзбекистон расмий вакиллари, ўзаро келишув асосида, ушбу мол мулклар қайси мамлакат ҳудудида бўлса, уш мамлакат ихтиёрига ўтиши ҳақида шартнома имзолашган.  

Ўзбекистон Ташқи Ишлар вазирлиги ушбу вазиятга ҳозирча ҳеч қандай изоҳ бергани йўқ.

 

Янгиликлар лентаси
0