Ўзбекистон ва Тожикистон чегарасида янги автотерминал ишга тушмоқда

© Sputnik / Михаил Мордасов / Медиабанкка ўтишАвтосалон
Автосалон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тожикистон-Ўзбекистон чегарасида жойлашган халқаро автомобил терминалидан ошхона, автотеххизмат, валюта айрибошлаш пункти, душ кабиналари, медпункт, омборхоналар ҳатто, сузиш хавзаси жой олган.

ТОШКЕНТ, 5 апр — Sputnik. “Дўсти” чегара пункти қошида қад ростлаётган халқаро автомобил терминали қурилиши ўз якунига етмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Тожикистон.
Ўзбекистон билан чегарада терминал қурилиши 2014-йил май ойида Осиё тараққиёт ривожланиш банкининг Марказий Осиёда иқтисодий ҳамкорлик лойиҳаси доирасида бошланган ва тез кунларда ниҳоясига етказилиши кутилмоқда.
Ушбу объект Тожикистон республикаси ҳудудида барча халқаро талабларга жавоб берувчи илк автомобил терминали бўлиши кутилмоқда.
Умумий майдони 5га эга терминал ҳудудида икки қаватли маъмурий бино, ошхона, меҳмонхона, товарларни сақлаш учун омборхона, музлатгич камералари, автомобил созлаш шоҳобчаси, автомобил тўхташ жойи, валюта айрибошлаш шаҳобчаси, рақамли тарози, душ кабиналари, медпункт, сузиш ҳавзаси ва бошқа объектлар жой олгани таъкидланмоқда.

Янгиликлар лентаси
0