АҚШ - ноқонуний даромадларни яшириш учун энг қулай жойга айланди

© Sputnik / Наталья Селиверстова / Медиабанкка ўтишЛас Вегас Невада, отель-казино "Нью-Йорк-Нью-Йорк"
Лас Вегас Невада, отель-казино Нью-Йорк-Нью-Йорк - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Икки йил олдин Умумжаҳон Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти дунёнинг барча мамалкатларга чет эл фуқароларига тегишли бўлган ҳисоб рақамлари ҳақида маълумот алмашишни таклиф қилган эди. АҚШ ҳалигача унга қўшилгани йўқ, деб ёзади Германиянинг Deutsche Welle нашри.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. АҚШнинг Невада штати ноқонуний йўл билан топилган маблағларни яшириш  учун энг қулай жой бўлиб қолмоқда, деб ёзади Германиянинг Deutsche Welle нашри.

“Қонуний ёки ноқонуний йўл билан топилган маблағларни яшириш учун жой қидирганда, одатда биринчи бўлиб Швейцария, Люксембургёки Каймон ороллари каби жойлар эсга тушади. Лекин Панамада топилган ҳужжатларга кўра, уларниг ҳеч бири, дунёнинг энг оммавий 10 оффшори, яъни “солиқ бошпанаси” рўйхатидан ўрин олмаган. Американинг Невада штати бўлса – ўрин олган”, — деб ёзади нашр.

АҚШ президенти Барак Обама - Sputnik Ўзбекистон
Обама: дунё савдоси қоидаларини Америка ёзади, Хитой ёки бошқалар эмас

Нашр экспертлари АҚШнинг Невада штати қачон ва қандай қилиб ноқонуний маблағ эгалари ва солиқдан қочувчилар учун энг “ёқимтой” жойга айланганини айтиб беришди.

2010 йилда Вашингтонда АҚШ фуқароларининг мамлакат ташқарисида жойлашган ҳисоб рақамларига солиқ солиш ҳақида қонун чиқди (FATCA). Унга кўра, молия муассасалари АҚШ солиқ хизматларига, АҚШ фуқароларининг чет элдаги ҳисоб рақамлари ҳақида маълумот беришлари мажбурий бўлди.  

АҚШнинг ўзи бўлса, мамлакатдаги чет эл фуқароларининг ҳисоб рақамлари ва мол мулклари ҳақида маълумот беришдан бош тортмоқда. DW фикрига кўра, бу ўта ажабланарли ҳол.

Икки йил олдин Умумжаҳон Иқтисодий Ҳамкорлик ташкилоти (ОЭСР) барча мамалкатларга чет эл фуқароларига ҳисоб рақамлари ҳақида маълумот алмашишни таклиф қилган эди. Одатда “солиқ бошпанаси” ҳисобланган Швейцария, Люксембург каби барча мамлакатлар ушбу ташаббусни қўллаб қувватлади, фақат АҚШ унга қўшилмади.

Мутахассисилар фирикга кўра айнан шу факт, АҚШ ҳудудини, келиб чиқиши мавҳум бўлган бойликларни яшириш учун жуда қулай жойга айлантирди.

Швейцария юридик фирмаси Anaford нинг солиқ мутахассиси Питер Которциану айтишича, Швейцария, Сингапур ва бошқа бир қатор мамлакатлар  ОЭСР таклифига кўра, чет эл фуқаролари ҳақида маълумотни хабар қилишга рози бўлганидан кейин, АҚШ “қоидага бўй сўнмаган” ягонда ўйинчи бўлиб қолган.

“Шунинг учун одамлар ўз қонуний ва ноқонуний йўл билан топилган бойликларини АҚШда яширмоқчи”, — деди у.  

Калифорния университетининг Ирвайн юридик мактаби халқаро солиқ эксперти Омри Марианнинг сўзларига қараганда, Вашингтон ОЭСР ташаббусига президент администрациясига, Конгресс тайзиқи остида, асосан республикачилар партияси қаршилиги туфайли,  қўшилмаган.

Нью Йоркда биржа биноси - Sputnik Ўзбекистон
Дунё миллионерлари қайси мамлакатларга кўчиб ўтмоқда?

Хусусан, конгрессменлар фикрига кўра ноқонуний бўлган, FATCA қонуни учун улар Обамани ҳатто судга бермоқчи бўлишган, деб эсга олади Марианн.

Эслатиб ўтамиз, дунёнинг бир қатор ОАВлари Mossack Fonseca Панама юридик фирмасига тегишли бир қатор ҳужатларни эълон қилган эди. Уларга кўра, дунё мамалкатларининг бир неча раҳбарлари Панама оффшорида пул яширганлиги гумон қилинган эди. Ушбу ҳужжатларнинг ҳақиқийлиги ҳозирча исботланмади.

Янгиликлар лентаси
0