"Жайш ал-Ислом" Алеппода кимёвий қурол ишлатди

© AFP 2023 / PHILIPP GUELLANDКимёвий ҳимоя
Кимёвий ҳимоя - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
"Жайш ал-Ислом" гуруҳи жангарилари томонидан отилган снарядлар портлаганидан сўнг ғалати ҳидли сарғиш тутун пайдо бўлди, кейин бир неча киши заҳарланиб касалхонага мурожаат қилган.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Сурия қурдларининг расмий вакили Рейзан Хеду Sputnik агентлигига тинч аҳолининг кимёйвий моддалар билан заҳарланиш ҳолатлари ҳақида хабар берди.

Қурд ўз-ўзини ҳимоя қилиш кучлари (YPG) Алеппонинг Шайх Масуд тумани тўплардан ўққа тутилганидан кейин бир неча кимёвий моддалар билан заҳарланганини хабар қилди. Унинг сўзларига қараганда, снаряд портлаганидан кейин, ғалати ҳидли сариқ тутун пайдо бўлган.  

Заҳарланганларнинг баъзилари ўта оғир аҳволда, Қизил ярим ой жамияти касалхонасига ётқизилган. Касалхона шифокори айтишича, уларда томир тортиши, ичаклар сиқилиши ва қусиш кузатилмоқда. Булар хлор моддаси бирикмалари билан заҳарланиш белгиларидир.

Кимёвий ҳужум учун жавобгарликни “Жайш ал-Ислом” гуруҳи ўз зиммасига олди. “Алепподаги тўқнашувлар вақтида гуруҳ бошлиқларидан бири таъқиқланган қурол ишлатди” дейилган уларнинг баёнотида.

Химик ва биологик ҳимоя костюмлари кийган аскарлар - Sputnik Ўзбекистон
Дайр-аз-Зорда ИД жангарилари кимёвий қурол ишлатди

Сурия қурдлари кимёвий қурол бир неча марта ишлатилганини ва бундан тинч аҳоли орсида ўнлаб одамлар зарар кўрганини таъкидлашмоқда.

Россия ТИВнинг қурол яроғ тарқалиши олдини олиш департаменти бошлиғи Михаил Ульянов сешанба куни “Ислом давлати” жангарилари томонидан Сурия ва Ироқ ҳудудида уч маротаба кимёвий қурол қўлланилганини хабар берган эди, лекин БМТ Хавфсизлик Кенгаши бунга ҳеч қандай мунособат билдирмади.

Янгиликлар лентаси
0