Зулфиқор Мусоқов: Бахтиёр Қосимовнинг ўлими - оғир жудолик

© Sputnik / Валерий Левитин / Медиабанкка ўтишРежиссёр Зулфиқор Мусоқов ва актёр Рустам Сагдуллаев
Режиссёр Зулфиқор Мусоқов ва актёр Рустам Сагдуллаев - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Мусоқовнинг сўзларига қараганда, Бахтиёр Қосимов ўз услубига эга бўлган актёр бўлган, у суратга олиш майдончасида чин дилдан хизмат қилган ва шунинг учун унинг ҳар бир роли томошабин ёдида қолган.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Бахтиёр Қосимов 7 апрель куни 63 ёшида вафот этди. Ўзбек кинематографиясининг бу оғир жудолиги ҳақида Зулфиқор Мусоқов Sputnik мухбирига сўзлаб берди.

"Мен Бахтиёр Қосимов билан бор-йўғи бир марта ҳамкорлик қилиш бахтига муяссар бўлганман. У билан ишлаш жуда осон кечган. У ҳеч қачон гап талашмасди, ўз ишининг ҳақиқий устаси эди. Ўз персонажини ҳеч ким учалик ҳис эта олмасди, унинг характеридаги энг нозик деталларни ҳам илғай оларди, шунинг учун актёрнинг роли тўлақонли ҳаётий чиқарди. Бахтиёр Қосимов ролига шу қадар киришиб кетардики, уни ҳеч ким тўхтата олмасди. Унинг ёрқин ва жонли образлари Ўзбек кинематографияси ҳамда томошабинлар ёдида абадий муҳрланиб қолади", — дейди чуқур қайғу билан режиссёр.

"Қосимов жуда раҳмдил инсон эди. Бирор кимсани эслай олмайманки, ундан ранжиган ёки норози бўлса. У ўзидан кейин ёруғ хотиралар қолдирди. Актёрнинг ижоди — эндигина ижодга кириб келаётган ёш артистлар учун намуна бўлиб хизмат қилади. Биз барчамиз бу жудоликдан чуқур қайғудамиз ва ҳамкасбимизни доимо ёдда тутамиз", — дейди Зулфиқор Мусоқов.

Бахтиёр Қосимов 1953 йилда Тошкент шаҳрида режиссер ва актер Нигмат Қосимов оиласида туғилган. Ижоди давомида актёр 40дан ортиқ филмларда рол ўйнаган. У “Зарб”, “Учар отлар”, “Гумроҳлар”, “Аросат”, “Уқубат”  ва бошқа ўнлаб филмларда ўйнаган роллари билан томошабинга яхши таниш. 2013 йилда “Боғ” филмида ўйнаган роли учун Бахтиёр Қосимов “Олтин гепард” мукофотига сазовор бўлган.

 

Янгиликлар лентаси
0