Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити МТРКнинг махсус телеканали орқали трансляция қилинади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишШҲТ иштирокчи давлатлар байроғи
ШҲТ иштирокчи давлатлар байроғи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 23-24 июнь кунларида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммитини ёритиш учун махсус телеканал фаолиятини йўлга қўяди.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (МТРК) 23-24 июнь кунларида Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ШҲТ саммитини ёритиш учун махсус телеканал фаолиятини йўлга қўяди.

"Биз ҳозирда ШҲТнинг Тошкентдаги саммитини жонли равишда ёритиб бориш учун махсус телеканал фаолиятини йўлга қўйиш устида иш олиб бормоқдамиз", — деб хабар қилди МТРКдаги манба.

5-6 апрель кунлари Пекин шаҳрида ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Доимий гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Тошкентдаги саммит олдидан ташкилий масалалар муҳокама этилган.

Янгиликлар лентаси
0