Манба: юз нафар турк ҳарбийлари Сурия ҳудудига бостириб кирди

© Sputnik / Андрей Стенин / Медиабанкка ўтишҲарбий хизматчилар
Ҳарбий хизматчилар - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Туркия ҳарбий хизматчилари Идлиб провинциясидаги чегара пункти орқали Сурия ҳудудига бостириб киришди. Қурдларнинг ўзини-ўзи ҳимоялаш отрядидаги манба Sputnik агентлигига берган хабарига қараганда, гап махсус қўшинлар бўлинмалари ҳақида бормоқда.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Туркия ҳарбийлари Идлиб провинциясидаги назорат пункти орқали Сурия ҳудудига бостириб кирдилар, деб хабар қилди Sputnik агентлигига қурдларнинг ўзини-ўзини ҳимоя қилиш отрядидаги манба.

"Туркия 100 нафар махсус қўшин аскарларини Идлиб провинциясидаги Баб ал Хиуа чегара пункти орқали Сурияга киритди”, — деб хабар қилди агентликка манба.

Бундан сал олдин Сурия президенти Башар Асад РИА Новости ахборот агентлигига берган интервьюсида Туркия президенти Тойиб Эрдўғон террорчиларни очиқчасига қўллаб-қувватлаётгани, жангариларга Туркия ҳудудига киришга, шу жумладан, танкалар ёрдамида манёврларни амалга оширишга рухсат бераётгани ҳақида гапирган эди.
Асаднинг айтишича, Суриядаги ҳозирги сиёсий аҳволга “мамлакатга мана шундай ҳуфиёна бостириб киришлар” сабаб бўлмоқда.
Россия давлати ҳам Туркия террорчиларни қўллаб-қувватлаши ҳақида кўп маротаба баёнот қилган. Жумладан, Кремль раҳбарияти Сурия ҳудуди Туркия томонидан вақти-вақти билан ўққа тутилиши ҳолатидан ташвишдалигини, Анқаранинг бу ҳаракати террорчиликни очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаш ва БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюцияларини тан олмаслик сифатида баҳоланиши ҳақида таъкидлаган.

Янгиликлар лентаси
0