Sputnik Минскда янги матбуот маркази очди

© Sputnik / Виктор ТолочкоSputnik Минске мултимедиа марказ очди
Sputnik Минске мултимедиа марказ очди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Марказ очилиш маросимида Москва ва Минск орсида видеокўприк ташкил қилинди. Белоруссия Ахборот вазири лойиҳанинг Белоруссия ва Россия фойдасига ишлашида муваффақият тилади.

ТОШКЕНТ, 7 апр — Sputnik. Sputnik халқаро ахборот агентлиги ва радио Минскда  мултимедиа матбуот маркази очди. Очилиш маросими Белоруссия ва Россиянинг стратегик ҳамкорлик ҳақидаги биринчи шартнома тузилганинининг 20 йиллиги арафасида бўлиб ўтди.

Маросимда Белоруссия Ахборот вазири Лилия Ананич, Россиянинг Белоруссиядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Александр Суриков ва “Россия сегодня” медиагуруҳининг бош директори Дмитрий Киселев қатнашди.   

Учрашувнинг бош мавзуси бу икки мамлакатнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий, маданий, илмий, таълим ва спорт соҳаларидаги энг муҳим воқеаларни кенг ёритиш масалалари бўлди.

“Ҳақиқатда бу Москва ва Минск орасида стратегик ахборот кўприги қуриш дегани. Sputnik янги ва замонавий матбуот маркази очиши билан янги имкониятлар яратди. Бу Белоруссия пойтахтини дунёнинг бир неча мамлакатлари билан тўғридан-тўғри боғлади, чунки Sputnik ваколатхоналари дунёнинг бир неча ўнлаб мамлакатларида бор”, — деди Дмитрий Киселев.  

Минскда жойлашган Sputnik мултимедиа маркази – бу юқори технологияли ускуналар билан жиҳозланган замонавий ахборот майдончаси бўлиб, турли тадбирлар ўтказиш имконини беради. Тўғридан тўғри телевизион трансляциялардан тортиб, дунёнинг бир неча мамлакатлари билан видеокўприклар ўрнатишгача. 40 кишига мўлжалланган шинам ва қулай матбуот зали, ахборотни қабул қилишга ва узатишга, wi-fi орқали, мўлжалланган инфрақурилма, синхрон таржима тизими меҳмонлар ва журналистлар ихтиёрида.

Янгиликлар лентаси
0