Ҳодисалар

Волгоградда теракт таёрлаётган экстремистлар қўлга олинди

© Sputnik / Игорь Зарембо / Фотобанкка ўтишФХХнинг антитеррор ўқув машғулотлари
ФХХнинг антитеррор ўқув машғулотлари - Sputnik Ўзбекистон
Махсус хизмат ходимлари беш радикал ислом тарафдорларини қўлга олди. Улар турган хонадонда қурол-яроғ, бомба ва экстремистик адабиётлар топилган.

ТОШКЕНТ, 8 апр — Sputnik. Россия махсус хизматлари “Паллас жамоаси” террорчилик гуруҳи аъзоларини қўлга олди. Россия ФХХ қўлга олган беш киши Суриядаги жангларда қатнашиш учун одам ёллаш, Волгоград ҳудудида теракт таёрлаш билан шуғулланишган.  

“Қўлга олинган беш радикал ислом тарафдорлари регионда теракт амалга оширишни режалаштиришган. Улар турган хонадонда қурол-аслаҳа, кимёвий моддалар, портловчи мосламалар қисмлари ва экстремистик мазмундаги адабиётлар топилган”, — дейилган муассаса хабарида.

Ушбу аниқланган маълумотлар ва топилган ашёвиллар далиллар асосида бир неча жиноий иш қўзғатилган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала