Тошкентда 250 минг долларга олинган машиналар бордюр қурмоқда

© "Водители Ташкента"Тошкент ҳокимлиги бордюрларни қуриш учун иккита машина харид қилди
Тошкент ҳокимлиги бордюрларни қуриш учун иккита машина харид қилди - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Тошкент маркази сўнгги йилларда таниб бўлмас даражада ўзгариб кетди. Аксарият фуқароларнинг фикрига қараганда, бу ижобий ўзгаришлар сабаби – Тошкентда бўлиб ўтадиган ШҲТ саммити. Айтишларича, пойтахт раҳбарлари бордюрларни қурувчи иккита мўжизакор-машина учун, ҳатто, 250 минг долларни ҳам аяшмаган.

ТОШКЕНТ, 9 апр — Sputnik. Шу кунларда Тошкентда ШҲТ саммитига қизғин тайёргарлик кетмоқда. Ўзбекистон марказига ташриф буюрувчи меҳмонларни шаҳар бор чиройини намойиш этиб кутиб олиши керак. Шу боис, ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам ушбу тайёргарлик жараёнига ўзларининг бефарқ эмасликларини кўрсатган ҳолда, йўл четларида қурилаётган янги бордюрлар суратларини интернетга фаол тарзда нашр қила бошладилар.

Жумладан, “Тошкент ҳайдовчилари” жамияти аъзолари Facebook саҳифаларида Тошкент ҳокимлиги 250 минг долларга замонавий бордюрларни қурувчи иккита машина харид қилгани ҳақида маълумот бермоқда.

Аввалига бу иш коммунал хизматлар ходимлари томонидан қўл меҳнати орқали амалга оширилган. Ҳозирда харид қилинган машиналар эса ҳар қандай шаклдаги бордюрларни қура олади, қолаверса, сарф-ҳаражатлар ҳам икки баробар қисқарган. Аксарият одамлар, бу ҳолатда камчилик кўришмаётган бўлса-да, аммо қарши фикр билдираётганлар сони ҳам йўқ эмас.

"Яхшиси йўл қуришсин эди"

Ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларнинг айримлари, бордюрлар қурилган кўчаларга қараб, ШҲТга ташриф буюрувчи чет эл делегациялари маршрутини билиб олиш мумкинлиги тўғрисида ёзишган.

"Буларнинг ҳаммаси саммитга тайёргарлик учун амалга оширилмоқда. Саммит бўлмаганида, марказ кўчалари ҳам ўзгаришсиз қолаверарди. Ўзгаришларнинг барчаси фақат марказий кўчалардагина амалга ошмоқда. Бордюрлар қурилган йўллар тўғри  “International” меҳмонхонасига олиб боради”, — деб таъкидлашган жамият аъзолари. “Саммит ўтгандан кейин бордюрларни йиғиштириб олишмасмикин, ишқилиб”, деб ҳавотир олганлар ҳам бор улар орасида.

Коммунал хизматлар ходимлари тақдири учун куюнганлар ҳам топилди. “Бечоралар энди ишсиз қоладиган бўлишди”, — деб ёзмоқда жамиятнинг айрим аъзолари.

Яна бошқалар эса, пойтаҳт маркази сўнгги йилларда, ҳақиқатда таниб бўлмас даражада чирой очиб кетганини эътироф этган ҳолда, “танганинг иккинчи томони” ҳақида ҳам эслатиб ўтганлар. “Тўғри, марказий кўчалар ва проспектлар чиндан ҳам чирой очиб кетди. Ҳаммаёқ кўркам, озода. Аммо маҳаллаларнинг ичига бош суқадиган бўлсангиз, ўйиқ, таъмирталаб кўчаларга кўзингиз тушади. Ҳатто чироқлар ҳам ёнмайди”, — дея фикр қолдирган фойдаланувчилардан бири.

Янгиликлар лентаси
0