Ўзбекистонда мева-сабзавот экспорти билан шуғулланувчи янги муассаса ташкил этилди

© Sputnik / Олег Макаров / Медиабанкка ўтишОлма ва узум
Олма ва узум - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Янги ташкилот фаолияти Республика экспорт имкониятларидан самарли фойдаланишга ва замонавий савдо-логистик инфрақурилмасини ривожлантиришга қаратилган.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. “Ўзагроэкспорт” чет эл савдо ташкилоти “Ўзбекозиқовқатхолдинг” Холдинг компанияси таркибида яратилган бўлиб, дейилган ЎЗбекистон президенти Ислом Каримовнинг қарорида.

Янги корхона Ўзбекистон экспорт потенциали самарадорлигини оширишга ва замонавий савдо-логистик инфрақурилмасини ривожлантиришга қаратилган, дейилган расмий ҳужжатда. Қарорда Ўзбекистонда ҳар йили ўтказиладиган мева-сабзавот ярмаркаси ташкил  қилиш режалаштирилган. У ерда экспорт шартномалари имзолаш кўзда тутилган.

Ҳужжатда кўрсатилишича, 1 майдан бошлаб экспорт қилувчи корхоналар, жумладан кичик корхоналар, фермер ва деҳқон хўжаликлари, мева ва сабзавотлар экспорти эвазига олинган валютанинг 50% ни давлатга сотиши керак,

“Ўзбекозиқовқатхолдинг” Холдинг компанияси Ўзбекистон озиқ-овқат саноати корхоналари Ассоциацияси асосида Феврал охирида ташкил қилинган эди. Холдинг таркибига озиқ-овқат, ёғ маҳсулотлари, гўшт ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи 176 корхона кирди.   

 

Янгиликлар лентаси
0