Лицензияси бор ташкилотларга мева-сабзавотларни автотранспортда экспорт қилишга рухсат беришди

Oбуна бўлиш
Ўтган йилнинг 1 сентябридан бошлаб мева ва сабзавот экспорти фақат темир йўл ёки ҳаво транспорти ёрдамида экспорт қилиш мумкин эди. Ушбу қарор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ноқонуний экспорти олдини олишга қаратилган эди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik. Ўзбекистон ҳукумати 1 июлдан бошлаб мева ва сабзавотларни республикадан автотранспорт ёрдамида олиб чиқишга рухсат берди. Фақат ушбу транспорт халқаро юк ташиш лицензиясига эга бўлиши керак. Вазирлар Маҳкамасининг 1 апрел қарори Lex.uz сайтида эълон қилинган.

Ҳужжатда айтилишича, ушбу қарор 2016 йилда мева ва сабзавот маҳсулотлари экспорти самарадорлигини ошириш мақсадида қабул қилинган.  

Эслатиб ўтамиз, қишлоқ хўжалигининг ушбу маҳсулотларини автомобил трансопортида экспорт қилиш ўтган йилнинг 1 сентябридан бошлаб таъқиқланган эди. Маҳсулотларни олиб чиқиш фақат темир йўл ёки ҳаво транспортида амалга оширишга тухсат берилган эди. Ушбу қарор божхона расмийлаштириш жараёнига ойдинлик киритиш ва юкларни чегарадан ноқонуний олиб ўтишга қарши қаратилган эди.

Октябр бошида Вазирлар Маҳкамаси автотранспорт ёрдамида картошка, полиз маҳсулотлари ва узум маҳсулотлари экспортига рухсат берди, лекин фақат махсус рўйхатда бўлган юридик шахсларга. Январ охирида ушбу рухсат 1 июлгача узайтирилди.

Янгиликлар лентаси
0