Тошкентда маиший чиқиндиларни олиб чиқиш нархи 7%га кўтарилади

© Sputnik / Pavel LisitsynМусор тўплаш жойи
Мусор тўплаш жойи - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ушбу нархлар охирги марта ўтган йилнинг ёзида кўтарилган эди.

ТОШКЕНТ, 11 апр — Sputnik.  Тошкентда 1 майдан бошлаб маиший чиқиндиларни олиб чиқиш нархи 7% га ошади, дейилган "Махсустранс" саҳифасидаги хабарда.

Май ойидан бошлаб пойтахтда мусор олиб чиқиш хизмати нархи ҳар бир рўйхатда турган одам учун 3 минг сўмнп ташкил қилади. Ташкилотлар учун ушбу хизмат нархи 1 метр куб чиқиндига 36 минг сўмни ташкил қилади.

Бюджет ва хўжалик ҳисобидаги корхоналар учун 1 метр куб қаттиқ чиқинди олиб чиқиш нархи 35991 сўмни ташкил қилади. Бу олдинга нархга қараганда 2,4 минг сўмга кўп. Ахлат олиб чиқиш нархи ўзгармаган.

Ушбу хизматлар нархи охирги марта ўтган йилнинг ёзида кўтарилган эди.

Янгиликлар лентаси
0