28 мартдан бошлаб патент учун тўлов шарти ўзгарди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Медиабанкка ўтишЯгона Миграция марказида чет эл фуқаросига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат - патент топширилиши
Ягона Миграция марказида чет эл фуқаросига Россияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжат - патент топширилиши - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2016 йил 28 мартдан бошлаб, патент учун тўлов амалга оширилаётганда солиқ тўловчининг идентификация рақами(ИНН) кўрсатиб ўтилмаса, тўлов қабул қилинмайди ва патент бекор қилинади.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik. Россиядаги меҳнат муҳожирлари 2016 йил 28-мартдан бошлаб патент учун тўловни амалга оширишда солиқ тўловчининг идентификация рақами(ИНН)ни кўрсатиб ўтишлари шарт, деб хабар бермоқда Москва шаҳар иқтисодий сиёсат ва ривожланиш департаменти матбуот хизмати.

Янги қоидаларга мувофиқ, 28-мартдан бошлаб патент учун тўлов амалга оширилаётганда, ИНН кўрсатилмаган тақдирда, банк патент учун тўловни қабул қилмайди.

Мигрантларга қулайлик яратиш мақсадида, ИНН ҳақида маълумот мигрантлар томонидан патент олаётган вақтда кўрсатилган телефон рақамларига юборилмоқда. Мигрант, шунингдек, ўзига берилган патент орқали ёки Россия Федерал Солиқ хизмати сервиси ёрдамида ИНН ҳақида маълумотга эга бўлиши мумкин.

Тошкент-Москва поезди келиши - Sputnik Ўзбекистон
Россияга борувчи мигрантлар сони камайди

Сайт орқали ИНН ҳақида маълумот ололмаган мигрантлар, рўйҳатдан ўтган(регистрация қилинган) манзилга бириктирилган Солиқ хизмати идорасига мурожаат қилиб, ИНН олишлари шарт.

Солиқ идораси манзилини Россия Федерал Солиқ Хизмати сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

Солиқ инспекциясига мурожаат этаётган мигрант ўзи билан паспорт ва миграция картаси(регистрация)ни олиши лозим.

ИННга эга бўлган мигрант Сахаровадаги Миграция маркази(А зона “Регистрация” бўлими)га мурожаат этиб, ўзига берилган солиқ рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувоҳномани тақдим этишлари керак. Бу ИНН ФМС базасига киритилиши учун амалга оширилади.

Агар ИНН ФМС маълумотлар базасига киритилмаган бўлса, патент учун тўлаган тўловларингиз сизнинг патентингиз ҳисобига ўтмайди ва патент амал қилиши тўхтатилади.

Янгиликлар лентаси
0