Иқтисод

Ўзбекистон ва Япония 8 миллиард долларлик лойиҳа устида иш олиб бормоқда

© Sputnik / Табылды Кадырбеков / Фотобанкка ўтишЯпония Бош вазири Синдзо Абэ
Япония Бош вазири Синдзо Абэ - Sputnik Ўзбекистон
Япония Ўзбекистондаги энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади.

ТОШКЕНТ, 12 апр — Sputnik.  Ўзбекистон ва Япония компаниялари умумий қиймати 8 миллиард долларлик лойиҳалар устида иш олиб боришмоқда, деб хабар қилди сешанба куни Mitsubishi Corporation корпорациясининг катта ижрочи вице-президенти Хидето Накахара.

"Ўзбекистон ва Япония компаниялари умумий қиймати 8 миллиард доллардан ошадиган янги инвестиция лойиҳалари устида иш олиб бормоқда”, — деб хабар қилди Накахара Тошкент шаҳрида ўтган иқтисодий ҳамкорлик бўйича ўзбек-япон қўмитаси кенгашида.

Қўмита кенгаши давомида томонлар Япония компанияларининг Ўзбекистондаги нефтгаз, кимё ва электротехника, автомобил қурилиши, телекоммуникациялар соҳаларида иштироки вариантларини кўриб чиқдилар.
"Ўзбекистон томон Япония компаниялари билан биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар ҳаётга татбиқ этилиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, улар фаолияти учун қулай шарт-шароитларни яратишга тайёр”, — деб хабар қилди ўз навбатида қўмита раисдоши, Ўзбекистон Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Молия вазири Рустам Азимов.
Япония Ўзбекистондаги энг йирик сармоядорлардан бири ҳисобланади. Япония Ўзбекистон иқтисодиятига 2,3 миллиард долларга яқин сармоя киритган.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала