АҚШ Сенаторлари 11 сентябр терактларида Саудия Арабистонини айбламоқда

© Sputnik / Владимир Федоренко / Медиабанкка ўтишНью-Йоркда теракт содир бўлган майдон
Нью-Йоркда теракт содир бўлган майдон - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
2001 йилнинг 11 сентябрида Нью Йоркда бўлиб ўтган мудҳиш терактларнинг навбатдаги айбдори топилди. АҚШ Сенаторлари ушбу терактларида Саудия Арабистонини айбламоқда. Бунга асос махфий ҳисоботнинг эълон қилиниши бўлган.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Нью Йорк штати сенатори Кирстен Джиллибранд ва собиқ сенатор Боб Грэм президент Барак Обамадан 11 сентябрь терактлари ҳақидаги ҳисоботнинг махфий қисмини эълон қилишни талаб қилмоқда, РИА Новости Independent хабари асосида.

Ҳисобот конгресс партиялари томонидан тузилган комиссия томонидан тузилган бўлиб 800 варақдан иборат. 2003 йилда ҳисобот эълон қилинганда унинг 28 варақдан ташкил топган охирги бўлими – махфийлаштирилган бўлиб кенг оммага хабар қилинмаган эди.

Комиссия раиси ўринбосари бўлган Боб Грэм, яқинда CBS News телеканалига берган интервьюсида ушбу терактларга Саудия Арабистони алоқадор эканлигини таъкидлади. Ушбу маълумотни собиқ конгрессмен Тим Ремер ва собиқ сенатор Боб Керри ҳам тасдиқлашди.

Грэмнинг сўзларига қараганда, ҳисоботда Саудия Арабистонидан келган террорчиларга ким ёрдам бергани айтилган.

Хабар берилишича, бўлажак террорчилар АҚШ ҳудудига келганда тил билмаган ва учувчилик малакасига ҳам эга бўлмаган. Уларни Саудия Арабистонининг агенти бўлган Омара аль-Байуми пул билан таъминлаган ва учувчилик мактабига ўқишга юборган. Грэм айтишига қараганда, уларга асосан Саудия Арабистони ҳукумати, мамалкатнинг бой бадавлат фуқаролари ва хайрия фондлари ёрдам берган.

“Саудияликларнинг 11 сентябр терактида айбдорлигини исботловчи далиллар орасида ушбу 28 варақ махфий ҳужжатлардан бошқа омиллар ҳам бор”, — деди Грэм FoxNews телеканали эфирида.

Барак Обамадан олдин ҳам, ҳисоботнинг 28 варақ махфий қисмини эълон қилишни бир неча бор талаб қилишган эди. Сенатор Жиллибранд прездент 21 апрелда Саудия Арабистонига бўлажак ташрифидан олдин ушбу ишни амалга ошириши шарт, деб ўйлайди.   

“Бу мақсадга мувофиқ бўлган бўларди, чунки президент Саудия Арбистони раҳбарияти билан ҳисоботда келтирилган масалаларни муҳокама қилиш имконига эга бўларди”, — деди Жиллибранд CBS News телеканалига. 

Нью Йоркда эгизак бинолар ўрнида қурилиш - Sputnik Ўзбекистон
АҚШ суди 11 сентябр терактлари учун Эрондан 10 млрд $ талаб қилмоқда

Ар-риёд бўлса ушбу маълумотларни “афсоналар қурамаси” деди.

Эслатиб ўтамиз, 2001 йилнинг 11 сентябрида АҚШда бир неча терактлар содир бўлган эди. Террорчилар тўрт самолётни эгаллаб олиб уларнинг иккитасини Нью Йоркдаги Умумжаҳон Савдо маркази биносига йўналтирган. Биттаси Пентагонга ва яна биттаси далада қулаб тушган.

Теракт қурбонлари сони 2977 кишини ташкил қилган. Расмий хабарларга кўра, теракт ортида “Ал-қоида” терорчилик ташкилоти турибди дейилган.  

Янгиликлар лентаси
0