Ҳодисалар

Ўзбекистон фуқароси ўзини Москванинг энг баланд биносидан ташлади

© Sputnik / Евгения Новоженина / Фотобанкка ўтиш"Москва-Сити"
Москва-Сити - Sputnik Ўзбекистон
Россия тергов қўмитаси хабарига кўра, Ўзбекистон фуқароси “Москва-сити” осмонўпар биносидан сакраши натижасида, ҳалок бўлган. Ушбу факт юзасидан тергов олди текшируви ўтказилмоқда.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. Ўзбекистон фуқароси осмонўпар бино — "Москва-сити"дан йиқилиб, ҳалок бўлган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари фикрига кўра, у ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин, деб хабар қилди чоршанба куни Москва шаҳри бўйича Россия Тергов қўмитаси раҳбарининг катта ёрдамчиси Юлия Иванова.

Иванованинг аниқлик киритишича, ҳалок бўлган ўзбекистонлик 1994 йилда туғилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органидаги манба берган маълумотга қараганда, марҳум сваркачи бўлиб ишлаган.

"Эркакнинг ҳалок бўлганлиги юзасидан Москва марказида тергов олди суриштирув ишлари ўтказилмоқда", — деди Иванова.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала