Ўзбекистон ва Қозоғистон Хавфсизлик кенгашлари котиблари ўртасида учрашув ўтказилди

© Sputnik / Алексей Никольский / Медиабанкка ўтишОқсарой, Тошкент шаҳри
Оқсарой, Тошкент шаҳри - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон республикаси президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов Қозоғистон республикаси президенти ёрдамчиси — Хавфсизлик кенгаши котиби Н. Эрмекбаев билан билан учрашди.

ТОШКЕНТ, 13 апр — Sputnik. 13 апрель, чоршанба куни Тошкентда Хавфсизлик кенгашлари котибларининг 11-учрашуви доирасида Ўзбекистон республикаси президенти қошидаги Хавфсизлик кенгаши котиби В. Махмудов Қозоғистон республикаси президенти ёрдамчиси — Хавфсизлик кенгаши котиби Н. Эрмекбаев билан билан учрашди, деб хабар берилмоқда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий сайтида.

Суҳбат давомида икки томонлама ҳамкорлик ҳамда халқаро ва минтақавий сиёсат масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистоннинг ҳозирги раислиги ва Тошкент шаҳрида ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг бўлажак йиғилиши давомида имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар кўп томонлама ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиши кутилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистоннинг ШҲТга раислиги туфайли ташкилот билан ҳамкорлик доирасида 13 апрель куни Тошкент шаҳрида ташкилот Хавфсизлик кенгаши котибларининг ўн биринчи учрашуви бошланди.

Янгиликлар лентаси
0