Дунёда углеводородлар нархи тушиши Ўзбекистон нефт-газ тизимига таъсир қилмади

© Sputnik / Михаил Воскресенский / Медиабанкка ўтишГазни қайта ишлаш заводи ҳудудида
Газни қайта ишлаш заводи ҳудудида - Sputnik Ўзбекистон
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон нефтва газ соҳасининг асосий сармоядорларидан бири бўлган "ЛУКОЙЛ" ва бир қатор Хитой корхоналари ўз мажбуриятларини келишилганидек бажармоқдалар. Бу йил Ўзбекистон барча белгиланган лойиҳаларни якунлайди ва янгиларни бошлайди.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Ўзбекистон нефт ва газ саноати бугунги кунда дунёда углуводородлар нархи тушишидан ҳеч қандай зарар кўраётани йўқ, деди "Ўзбекнефтегаз" вакили.

“Корхона хабарига кўра, Республикада олдин бошланган барча сармояли лойиҳалар муваффақиятли давом эттирилмоқда. Чет эл инвесторлари бўлса ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармоқдалар. Ундан ташқари республиканинг нефт ва газ соҳаси бу йил бир неча янги лойиҳаларни бошлашни режалаштириган. Улар орасида газ-баллон ускунаналари ишлаб чиқариш заводи қурилиши ва “Ўзбекистон – Хитой” газ қувурининг тўртинчи тармоғи қурилиши кабилар бор.

“Биз дунёдаги углеводородлар нархи тушишидан йирик салбий таъсир сезмаяпмиз, чунки биз ҳамкорлик қилаётган барча инвесторлар, бу биринчи ўринда “Лукойл” ва бир неча Хитой компаниялари ўз мажбуриятларини тўлиқ бажармоқда. Шу билан бир вақтда, ҳамкорларимизнинг Эрон, Ироқ ва Афғонистондаги бир неча лойиҳалари “музлатиб” қўйилганидан хабардормиз. Бизнинг лойиҳаларимиз, жумладан “Қандим” газни қайта ишлаш мажмуаси қурилиш жадал давом этмоқда”, — деди соҳа вакили.

Ҳозирги вақтда Ўзбекистон нефт ва газ соҳасининг фаол сармоядорлари бу – “Лукойл”, “Газпром”, “Петромаруз”, кореянинг “Samsung Engineering”, NK, GS Engineering & Construction Corporation, KyongDong Navien, Hyundai BS&C, ва Хитойнинг – CNPC, CNDC, Shandong Kerui Petroleum Equipment, ва бошыа компаниялар.

2016 йилда умумий қиймати 624 миллион доллар бўлган 9 йирик лойиҳа якунланиши режалаштирилган. Натижада республикада 10 та сертификатлаштирилган автомомобилларга газ-баллон ўрнатиш устахонаси, Қуввати 18МВт бўлган газ сиқиш компрессия қилиш станцияси ва ҳоказолар. 

Янгиликлар лентаси
0