Миграция

Ўзбекистонлик қурувчилар Москвада ёппасига овқатдан заҳарланишди

© Sputnik / Кирилл Каллиников / Фотобанкка ўтишОшхонада тушлик вақтида
Ошхонада тушлик вақтида - Sputnik Ўзбекистон
Москва шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган ишлаб-чиқариш корхонаси ошхонасида тушлик вақти ишчиларнинг ёппасига заҳарланиши ҳолати рўй берди. Жабр кўрганлар – Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари эканлиги хабар қилинмоқда.

ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Москва шаҳрининг ғарбий қисмида жойлашган ётоқхонадан Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 60 нафар фуқароси касалхонага ётқизилди, деб хабар қилди пайшанба куни Москва шаҳар фавқулодда ҳолатлар хизматидаги манба.

Москва-Сити - Sputnik Ўзбекистон
Дунёда
Ўзбекистон фуқароси ўзини Москванинг энг баланд биносидан ташлади

Қурувчилик объекти хавфсизлик хизмати раҳбари Дмитрий Телицин бундан сал олдин тушлик вақтида ишчиларнинг ёппасига заҳарланганликлари ҳақида хабар қилган эди.

"Овқатдан заҳарланган қурувчилар — Ўзбекистон ва Тожикистон фуқаролари", — деб хабар қилди суҳбатдош агентликка.

Унинг сўзларига қараганда, жами 60га яқин киши жабр кўрган. Телицин, шу вақтга қадар бундай воқеа бирор марта рўй бермаганлигини таъкидламоқда.

Янгиликлар лентаси
0
Аввал янгилариАввал эскилари
loader
LIVE
Заголовок открываемого материала